“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

шеълар

 

 

 

 

Кумуш АБДУСАЛОМОВА

 

 

 

         ҲИРОТ ТОМОНЛАРГА...

 

 

Шунча ботирлар бор, шунга қарамай

 

 

Ғирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Қаерга боришни билмай қолганда,

 

 

Ҳирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Менга эртак айтманг мардлик ҳақида,

 

 

Қиссадан ҳисса шу — бари ақида.

 

 

Навоий кўчага чиққан вақтимда

 

 

Ҳирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Қорни тўқ, лек кўзи очлар кезади,

 

 

Қорни оч, кўзлари тўқлар кезади,

 

 

Билмайсиз, юраги йўқлар кезади,

 

 

Ҳирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Қани Мажидиддин деб кўрсин-чи гинг,

 

 

Мудом юзи қаро бўлади бойнинг.

 

 

Ҳусайн Бойқаро, мени кечиринг —

 

 

Ҳирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Аста уқтиришар, "Сенга йўқ жазо,

 

 

Мўмин бўл, қобил бўл!", чекасан имзо,

 

 

Ўлганингиз ёлғон, ҳей, Мўмин Мирзо,

 

 

Ҳирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Мана Шифоия, бу Ихлосия,

 

 

Шифо топмоқликка ортар ихлосим.

 

 

Хонақоҳдан чиқиб келар баногоҳ,

 

 

Навоий кўзига тикилмоқ лозим.

 

 

Кўзимга суртаман оёқ гардини,

 

 

Сўнг қўлидан аста ўпаман йиғлаб:

 

 

"Ҳазрат, беш қадамча юрайлик" дейман,

 

 

Овозимдан баттар вужудим титраб.

 

 

Қалам неларнидир ёзар майишиб,

 

 

Сизда қолганининг бари май иши.

 

 

Бизда бари майда, бари маиший,

 

 

Ҳирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Шунча ботирлар бор, шунга қарамай

 

 

Ғирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

Қаерга боришни билмай қолганда,

 

 

Ҳирот томонларга кетар хаёлим.

 

 

 

 

 

         ТОШЛОҚ ҲАҚИДА ҲИКОЯ

 

 

Бир кун деди етмишларга кирган бобом:

 

 

Қишлоқ номи бир пайтлар Тошлоқ бўлган.

 

 

Қизим, кўриб турганинг бу боғ ўрнида

 

 

Қум-у тошга толиб-тошган қишлоқ бўлган.

 

 

Уканг каби ёғочдан от минганимда,

 

 

Оёғимга чалиниб тош йиқилардим.

 

 

Кулар эди, жажжи қизча эди момонг,

 

 

Бўғзимга бир нималар тиқиларди.

 

 

Бепарво бўл деганимас, қизалоғим,

 

 

Юрган йўлларингда тош йўқ дегани.

 

 

Тошбағир-у тош юракли одамлар бор,

 

 

Оёғингдан чалиб-чалиб йиқитгани!