“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Гулдаста

Ўткир РАҲМАТ

“Йиллар оралаб” китоби

Шеърлар

“Ўқитувчи” НМИУ

Шеърият ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилаётган тўпламда таниқли шоир Ўткир Раҳматнинг дилбар шеърлари ўрин олган. Китобдаги мисралар орқали ўқувчи беихтиёр уларнинг руҳиятига, кўнглига аталганини ҳис қилиб боради. Ушбу нашр шеър соғинган ва интиқлик билан кутган китобхонлар учун муносиб туҳфа бўлади, деб ўйлаймиз.

 

Очил ТОҲИР

“Санай туриб адашма” китоби

Болалар учун рақамлар билан сўзлашув

“Муҳаррир” нашриёти

Ушбу шеър ва топишмоқлар тўплами болаларга мўлжалланиб, сонлар асосида тузилгани ҳолда, унда сонларни бир-бирига қўшиш, айириш, кўпайтириш ҳамда бўлиш амаллари ҳақидаги шеърларни ўқиш мумкин. Фарзандингизнинг мантиқий билимларини ошириши учун тақдим этилаётган мазкур китоб ёрдам беришига умид қиламиз.

 

ОТАУЛИ

“Элчи” китоби

Ҳажвий асарлар

Ғафур Ғулом НМИУ

Ўзбек китобхонларига ҳавола этаётганимиз ёзувчи Отаулининг ушбу асари ҳажвий услубда маҳорат билан ҳикоя қилади. Мутолаа давомида ундаги қочиримлар, воқеалар ривожи ва қизиқарлилиги ўқувчи эътиборини тортмай қолмайди. Замонамиз афандисининг саргузаштлари сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.