“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Томчида қуёш акси

Жек ЛОНДОН

Мен гард бўлишни эмас, кулга айланишни афзал кўрган бўлардим.

Истардимки, ҳаётим учқуни чақмоқ мисол чақнасин, бир овлоқ тепалик устида сўнмасин. Карахт ва қотиб қолган сайёра бўлгандан кўра ҳар бир атоми ёғду сочгувчи учар юлдуз бўлишни маъқул кўраман. Умримга умр қўшиш учун кунларимни ҳавога учирмоқчи эмасман. Яхшиси, менга тортиқ қилинган ғанимат фурсатни жўшқин ҳаётга сарфлайман.

 

* * *

Магар сиз тоза ва равшан фикрласангиз, ёзган асарингиз-да бебаҳо бўлур.

* * *

Инсоннинг олий мақсади – бу дунёда бор бўлмоқлик эмас, чинакамига умр кечирмоқликдир.

 

* * *

Итга ташланган суяк мурувват эмас. Мурувват – бу гарчи ўзинг оч-наҳор бўлсанг-да, қўлингдаги суякни ит билан баҳам кўришдир.

 

Рус тилидан Саиджалол САИДМУРОДОВ таржимаси