“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Томчида қуёш акси

Абдурауф ФИТРАТ,

ўзбек адиби

Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ. Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни, ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб, кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

 

Ясунари КАВАБАТА,

Нобель мукофоти соҳиби, япон адиби

Мен адабиёт деганда, энг аввало, нафосатни назарда тутаман. Ҳар бир лаҳза сўзларга боғланиб келгани ҳолда сукунатга ҳам даҳлдордир. Ёзувчи фақат сўзлаши керак, деб ким айтди? У керакли пайтда сукут сақлашни ҳам билмоғи даркор, зеро, сукут сизга жуда кўп сирларни ошкор этади.