“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Омон МАТЖОН, Ўзбекистон Халқ шоири СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН

Омон МАТЖОН,

Ўзбекистон Халқ шоири

СЕНИ ЯХШИ КЎРАМАН

 

Сен оппоқ кўйлакда

қорасоч

Тушимда кўриндинг ёш пари

Ва бор-йўқ хотирот оламим

Чекинди руҳимдан ташқари.

 

Ким бўлдинг? Танимни осмондан

Қуёшга нур қилиб элатган!

Ким бўлдинг? Мудроқ бу танамда

Саноқсиз дарахтлар гуллатган!

 

Бу сенсан, муҳаббат, танидим,

Ўйлаган, кутганим, деганим.

Лекин сен, наҳотки, билмадинг,

Бу – бир туш, уйқуда эканим?

 

На орзу этолмай бир бўса,

Изҳорга на бир сўз узилмай,

Туш бирдан узилди…

Армонлар

Қолдилар қатлари бузилмай.

 

Лекин сен келишга ваъда бер,

Майлига, тушимда, бир замон –

Муҳаббат, мен сени кутаман,

Кутаман, уйғонмай ҳеч қачон!