“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Шоира ШАМС

ХИВАДА

Аждодларим руҳи чорладими ё,   

Кўнглим кетди пирлар зиёратига.

Юрагимда тўлиб бир азим дарё,   

Қадам қўйдим яна кўҳна Хивага. 

 

Бир қўлида девон, бир қўлида тор,

Комил Хоразмийнинг руҳи ҳам шунда,

Бутун Хива бўйлаб мумтоз наволар

Жаранглаб кетади гўё очунда.

 

Офтоб-ла олишган чеҳрасин нақши,       

Нилий гумбазларда қушлар гузора.         

Олисдан ёрини кутган ошиқдай,  

Йўлимга бўйлайди узун минора.  

 

Кўнглим тўлиб-тўлиб қайтаман ортга,

Аждодларим қолар гўё кузатиб.

Ифтихорим ортар дилимда қайта,

Ахир, мен Хивани келдим кашф этиб...