“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ТАРАҚҚИЁТ

ТАРАҚҚИЁТ

Тараққиёт нима — ҳар кун, ҳар соат,

Жаҳон айвонида турмоқ муносиб.

Минг чақирим йўлни балки лаҳзада,

Ҳаво кемасида ўтмоқлик босиб.

Тараққиёт нима? Ҳиссиётларни,

Балки емиради фан тўфонлари.

Ҳар қайси миллатда бўлиши мумкин,

Автомашиналар, қўл телефонлари.

Тараққиёт нима? Балки ҳар уйда,

Қуёш ликопчалар турар нур сочиб.

Балки олислардан саҳроларимга —

Шимол дарёлари келар йўл очиб.

Робот чой дамлайди, компьютер ишлар,

Тараққиёт шудир — санай қай бирин.

Дунёда шаҳар йўқ учмай қолмайди,

Ўзбеклар юртидан ҳаво Лайнери.

Тарихи дунёни титратган ўзбек,

Не улуғ зотларга бешик бу ўлка.

Қайси бир асрда яшасанг ҳамки,

Сенга таъзим қилиб турар ЮНЕСКО.

Тараққиёт шудир — олам ягона,

Дунё тан олмагай сим-сарҳадларни.

Ер шари қайтадан қурилмас лекин,

Хива, Бухорою, Самарқандларни.

Тараққиёт балки глобал санъат,

Глобал — куй-қўшиқ, роклар, хитоблар,

Менимча дунёни Тараққиёт эмас,

Қутқариб қолади фақат китоблар.

Севинч НОРҚОБИЛОВА,

ЎзМУ магистранти