“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 148 марта кўрилган.

Сона Валиева/ Шеърлар

 

Сона Валиева – 1962 йил Озарбойжоннинг Нахичеван шаҳрида туғилган. 1984 йил Озарбойжон Давлат маданият ва инжасанъат университетини тамомлаган. Филология бўйича фалсафа фанлари доктори. “Дунё Тангри бичиминда”, “Охирсиз сўз”, “Туркнинг ташрифи”, “”Учрашув жойимиз – дунё” каби бир қатор назмий ва насрий китоблари нашр этилган. Айни дамда “Кас­пий” Маданият ва таълим маркази раиси, “Каспий” адабий журнали Бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатмоқда. Шеърлари бир қанча тилларга таржима қилинган.

 

Арк

(Бухоро ва Табризда

Арк қалъаси қурилган)

 

Ер ва осмон ўрталиғида

Ватану миллат учун кўхна ишқ қалъаси, арк қалъаси

Қурилган Бухорода...

Боши офтобдан, ойдан

Оёқлари тупроқдан куч олар

арк қалъаси тикланган...

Номус, қисмат қалъаси бирма-бир

Иродадан азим бўлган.

Тупроққа муҳаббатдан,

Онага ўғилнинг садоқатидан,

Бир гўзалга ахду паймондан,

Ғиш-ғиштлардан ранг олиб,

Қаҳрамонлик достонидан

Мисрама-мисра тикланган у.

Эр йигитлар қурган уни,

Кеча-кундуз Арк қалъаси кўрк бўлсин деб

Турк юртининг

Эгиз ўғили каби.

Турк номидан обида

Тарихга Туркдан туҳфа...

Эгиздир Арк қалъаси

Бири Табризда унинг,

Биридир Бухорода.

Минг заҳмат-ла тикланган...

 

Эрк қалъаси бўй кўрсатган

Дуо, севгидандир тошу тупроғи.

Тангри қўли ила юксалган.

Ҳеч қачон бўйин эгмас

Энг юксак миноралар.

Ҳақнинг у ажиб сири,

Ёлғиз Тангрининг балки

Дуо учун очилган

Ҳаққа санолар айтар

Жуфт кафтими?!

Бухоронинг илоҳий ишқин,

Ҳаққа элтувчи йўлин,

Кўнгилларга дарс берар,

Арк қалъаси руҳдан бунёддир.

Кўнгил, юрак топсин деб ором,

Ишқдан қалъалар қурган.

Тошлари севгидан

Бунда ер-кўк тиланар

Илоҳий ишқ чақириб.

Севгидан йўл яратса,

Севгидан дил яратса,

Бундаги Арк қалъаси

Табриз сари ошиқар...

Ҳар икки Аркнинг балки

Балки тиклаган айни,

Балки устаси қардош

Умр бўйи бир-бирин

Чақириб чарчайдилар.

Аркнинг Аркдан не сирдир

Тош тили, қардош тили

Ҳар икки қалъанинг ҳам

Қурган

туркийлар билар

Арк қалъаси ўтмишин.

Келажак авлодларга

Эр тилида достони,

Тош тилида мактуби

Табриздан, Бухорога йўлланган...

Бухорода Арк қалъаси

Кўриб, билиб сезгандек

Табризда қора қўллар

Аркнинг кўксин, гўзалликдан

Ғиштма-ғишт қургандирлар.

Изи ўчмас тарихнинг

Изи ўчмас эр туркийнинг...

Тош-ла

Турк ёдидир, кўк ёди.

Тоғин, тошин ёдидир

Ёдларнинг тош обидаси

Тикланган Арк қалъаси.

Дунёдан

Бугунга

Ўтмишдан келажакка

Қаҳрамонлик достони

Эр йигитлар умри ҳаққи...

Аммо келолмаслар сир недир

Табриздан Бухорога

Турк қалъаси, Арк қалъаси...

 

Самарқанд

(Гўри Амирдаги ўйлар)

 

Тирик руҳлар манзилгоҳи,

Сўзи битмас,

Ҳайратнинг сукутга чулғанар еридир бу

Амир Темур!

 

Тушимда кўрдимки, қаршимда

Ўзбеклар ва курдлар

Юрганлари

Кўринди кўзимга,

Йўқ бўлди яна...

Будир Тангрининг марҳамати ўзидан...

Жавобсиз саволлари

Уйғун қилар қабр тошининг рангини.

Минг йиллик афсоналар

Сеҳрлаб қўяди

Инсонларни.

Кузатган минг-минг ажнабийнинг

Сўроқ-саволсиз қаршилаб

Йўлга солар жимгина...

Аскарлари.

 

Амир бўлганлар, аскарлари тош

Каби маҳкум бўлмайди,

Дема...

Тош деворларда

Курднинг боқиши, ўзбек боқиши

Амир Темур!

 

Минг йиллардан сўнг ҳам хотирларга

Ёдларга ҳам нур берар

Курд сурати

Кўринади кўзимга...

“Жамол ҳой, ҳой” – дея

Ёшли кўзи билан

Яқинларин ахтарар.

Курдларга сўз айтар:

“Ҳой, ҳой”...

Тўғрими

Дейдилар, саркардалари

Шаҳид бўлаётганда,

Сенда дард чекканда

Еру кўк яқинлашар...

Тоғ, тош эриб борар...

Курд қиёфаси

Курд аскарин ёши, бардоши,

Нафрати, сўнгсиз дийдори,

Авлод муҳаббати...

Дейдилар қалб билан хабар элт,

Шукроналик ила ёришсин кун,

Тоғ бошида, ой нурларида

Қилинган намоз

Тангрига, албатта, қабул бўлгайдир,

Амир Темур!

Юз йиллардир Амир

Туркнинг қум соатидаги

Вақтдан ўзиб боради.

Шодлан!

Ўзимизга кун оша тўғри йўлдан кетамиз

Руҳимиз Тангрига

Иймон ва муҳабатдан

Ичимиз Фаттоҳ севгисини, насиҳатини олгандир.

 

Тарих эшикларин

Насиҳатлар, одатлар билан

Бизлар очамиз, Амир!

Дедилар пирдан, муршиддан

Васият олса фақат

Кўнгил топар роҳат.

Тангри мақомига ишқлар яратдим.

Дедилар “Амир Қорабоғга ошиқ”,

Дедилар “Амир Қорабоғи гўзалин кўрмаган”

Бу кун Қорабоғ энг буюк севги,

Амир!

 

Руҳнинг ғалабаси

Туркнинг зафари

Курд

Сенга сотган кун

Дейман мен ҳали узоқдир.

Дейдилар пирлар пири Амирни

“Тангрининг оддий бир қулидир”.

Ҳақ номига нур ёғилгандир

Ғалаба кунида

Учюлдуз байроғин

Эй, ўзига соя солган вақт

Туркнинг янги зафарида

Кўришамиз

Амир Темур!

Озар тилидан

Раҳмат БОБОЖОН таржимаси