“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 59 марта кўрилган.

Сўзимизни ва ўзимизни юксалтирган шоир

Турал АДИШИРИН,

Дунё ёш туркий ёзарлар бирлиги аъзоси, магистр

Озарбойжон

 

Мен дарддан қочганда йўлда из қолур,

Олов кўздан қочур,кўзга дард инар.

Мен дарддан қочганда дард ёлғиз қолур –

Дарднинг ёлғизлиги бўлар дардисар...

 

Буюк озар шоири Бахтиёр Ваҳобзодани эсларканман, беихтиёр дилимда шу сатрлар жонланаверади. Умр бўйи халқ дардига шерик бўлган, уни ўз дардидек қабул қилган ва ортмоқлаб юрган битта шоир бўлса, у, шубҳасиз, Бахтиёр муаллимдир.

Биламизки, йигирманчи асрда яшаган барча буюк шоирлар ижодида она тилини васф этиш алоҳида ўрин тутади. Бу мавзу Б. Ваҳобзода поэзиясида чуқур илдиз отгани ҳақиқат. У бир шеърида она тилидан уялиб, ажнабий тилларда гаплашувчи олифталарга қараб шундай дейди:

... Эй ўз она тилинда сўзлашмоқни ор билган,

олифта халқфурушлар.

Қай тилда садоланур сизда юрак уришлар?

Келинг, шу жоним бўлсин,

Сизга ҳайфдир юрт нони –

Сизларга қоним бўлсин...

 

Ҳаётининг мазмунини халқ билан бирлик деб қабул қилган Бахтиёр унинг тилига ҳам қаттиқ боғланган. Ҳатто миллий тил терминологиясига оид атамаларни ҳам ўз битикларида қўллайди:

Отлару сифатлар жами жангларда

Мағлуб бўлар,

Номини йиқар.

Феъллар эса

Ғолиб чиқар...

Шундай севаманки, йигитдек

Жангга кирган калималарни,

Каломларни мен

Ва ишонгин,

Феъл бўлмоқ истайман, фақат феъл...

 

Шоирнинг феъл бўлмоқ истагидан икки мақсад бор: биринчиси, она тилимиздаги жуда кўплаб сўзлар феъл ва феълга тобедир, иккинчидан, феъл ҳаракатни билдиради. От, сифат ва сон эса фақат хабар беради холос.

Шоир учун юртининг ҳар қаричи, тупроғи, суву ҳавоси, олови азиздир:

Бахтиёр, ўйла бироз,

Орзу ширин, ўй – сармаст.

Билгин, асл шоирнинг

Сўзлари ҳеч қаримас.

 

Биз айни дам Бахтиёр Ваҳобзода аталмиш осмонўпар чўққининг пойидамиз. Уни бор бўйи билан кўра олмаётганимиз ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Худо насиб, у йиллар ўтгач, албатта, Низомий ва Фузулий қаторида саналади, авлодлар унинг пойига гул қўйгани замон тилларида буюклик деган сўз жонланади. Шоир ҳақида профессор Маъруфа хоним Қулиева ёзганидек, “Ваҳобзода минг йил аввалги ва бундан минг йил кейинги даврнинг шоиридир”.

Икки минг тўққизинчи йил тўққизинчи февраль куни Дунё шеъриятининг улуғ сиймоларидан бири Бахтиёр Ваҳобзода ўзи бир умр интилган мангуликка доҳил бўлди. Унинг хотираси туркийлар ёдида мангу қолажагига шубҳа йўқ!

Озар тилидан МИРЗОҲИД таржимаси