“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 468 марта кўрилган.

Ҳикоялар

Константин ПАУСТОВСКИЙ,

Рус адиби

ҚИШ

Бир куни тунда ўзимни ғалати ҳис қилдим. Ухлолмай, уйғониб кетдим. Тушимда гаранг бўлиб қолибман. Кўзимни очиб анчагача қулоғимни динг қилиб ётдим. Кармасман, деворнинг нариги тарафида ўзгача сокинлик бор эди. Бундай осойишталикни «ўлик» деб ҳам аташади. Ёмғир, шамол, шовқинли боғ тинчиган. Мушукнинг пишиллаши эшитиларди, холос.

Кўзимни очсам, оппоқ нур хонани қоплабди. Туман босган осмонда танҳо ой порламоқда, унинг атрофида сарғиш айлана кўринади. Ёруғликдан соат миллари аниқ қора бўлиб кўринарди. Соат икки бўлибди. Ярим тунда уйқуга кетгандим, ё алҳазар наҳот икки соат ичида курраи замин шунча ўзгариб, совуқдан дағ-дағ титраса?!

Ойнадан катта чинор дарахтининг шохига кулранг қуш қўнганини кўрдим. Новда қимирлагани сари ундан оппоқ қор парчалари тўкилди. Қуш секингина учиб кетди ҳамки, қор новдадан шиша бўлаклари арчадан тўкилаётгандай ерга интиларди. Сўнгра атрофга тинчлик ҳукмрон бўлди.

Рувим уйғонди.

— Биринчи қор заминга узукка кўз қўйгандай ярашибди.

Атроф уялчанг келинчакдай гўё.

Тонгда борлиқдаги барча нарса қор ва совуқдан ғичирларди. Ошга хўрак бўлиб нонуштага Митрич бобо келди-да, барчани биринчи қор билан табриклади.

— Қор сувида табиат ҳам обдон ювиниб олди, — деди Митрич.

— Қайдан оласан-а бунақа гапларни Митрич, — ҳайрон қолди Рувим.

— Тўғрисиям-да. Марҳум онам айтганди: илгари офатижон аёллар қор сувида ювинган экан. Шундай қилиб уларнинг чиройига путур етмаскан. Биринчи қор ёққан кун уйда ўтириш қаёқда дейсиз. Биз ўрмондаги кўлга йўл олдик. Суяк синиғи туфайли бобо биз билан охирги манзилгача боролмасди.

Ёп-ёруғ, хашамдор ўрмон жуда ҳам сокин.

Кун сийпаланиб ўтарди гўё. Фалакдан аҳён-аҳёнда ёлғиз қорпарча тушарди.

Ўрмон борган сари туманга, осойишталикка бурканганди. Ниҳоят қор уйими ҳаракатлана бошлади. У қора кўлга қуйилиб борарди. Юзларни қитиқлаб, ўрмоннинг кулранг тутунига ўралиб эрирди. Қиш заминга ҳокимлик қила бошлаганди...

Антон ЧЕХОВ,

Рус адиби

БИРИНЧИ ҚОР

Соат тунги ўн бирлар чамаси биринчи қор ёғди. Бутун борлиқ паға-паға қорнинг измида. Ҳавога унинг нафис иси таралган, оёқ остида қорнинг ёқимли ғичир-ғичири. Замин, томлар, дарахтлар, йўлаклардаги ўриндиқлар — бари бежирим, нурафшон, навқирон, қадрдон уйимдан кечагига нисбатан жозибали кўринарди. Фонуслар янада ёрқин, об-ҳаво шаффоф эди...

Рус тилидан Зилола ЖАЛОЛОВА таржимаси