“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 37 марта кўрилган.

ЮРАГИМГА ЭГА ЧИҚДИНГ, АЗИЗАМ!

Александр ГЕРЦЕН,

рус адиби

 

Азизам Natalie,

Янги йилнинг кириб келганига ҳам бир неча кун бўлди. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод, бироқ менинг кўнглимга чироқ ёқса ёришмайди. Бугун туни билан келажак ҳақида ўйладим ва йўлларимизни туташтириш фурсати етганини англадим. Сенга яна бир йил мухлат бераман. Бирга бўлишимиз учун бир йил. Ўтган вақтга қараб ўтиришга ҳожат йўқ. Ҳаммасини ўйлаб қўйдим ва режа тузиб ҳам чиқдим, бироқ бирортасини айтмайман. Бу борада сендан талаб қиладиганим битта — айтганларимга сўзсиз итоат қилиш.

Ҳа, мен бахтиёрман, бахтдан масрур бу заиф юрагим бундайин қувончни кўтаролмаса керак. Сен яқиндагина ҳаммасини билдириб, мен шўрликни бахтиёр этдинг. Ниҳоят туйғуларимизни англадик. Биз бир-биримизни тушундик! Иккимизга бир туй-ғуни бошқа туйғу ўрнига қабул қилишга ҳожат йўқ. Бу дўстлик эмас, муҳаббат! Мен сени севаман, Natalie, юрагим қанчалар севишга қодир бўлса, шунчалар севаманки. Юрагимга эга чиқдинг, азизам. Бир-биримизни севмаслигимиз мумкин эмас. Руҳларимиз бир-бири учун яралган экан, ҳаётимиз ҳам боғлансин. Юрагим абадул-абад сеники. Бу қасамимни на шароит ва на вақт бузади. Баъзан умидсизлик ғолиб келганда, кўзимга ҳамма орзуларим ушалмас бўлиб туюлади. Шунинг учун бўлса керак, юрагим тинимсиз оғрийди. Бундай туйғуни шоирларга чиқарган. Чунки улар дардни юрагига яқин олади, оддий одамлар эса тақдирга тан бериб яшайди. Эҳтимол, улар каби фикрлаганимда мен ҳам қисматга кўнардим, бироқ сендан айро яшашни икки дунёда ҳам истамайман.

Ёнгинамда бир гул очилди, ўзининг нафосати билан орзуларимга қанот берди. Бу гул мени севади. Ўша гул сенсан, менинг фариштам. Худога қандайдир хислатим ёққан эканки, муҳаббатимни жавобсиз қолдирмади. Умид қиламанки, У сен билан бирга бўлишдек улкан орзумни рўёбга чиқаради.

Омонликда кўришгунча, азизам. Акс ҳолда сени муҳаббатим оташида ёндириб юборишим мумкин. Ичимда бир гулхан аланга олган. Фақат гулхан.

15 январь, 1836 йил

Сенинг Александринг

Рус тилидан Замира ХОЛДОРОВА таржимаси