“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 106 марта кўрилган.

ИСТЕЪДОДГА ЭЪТИБОР АСЛО ЎЛМАСИН!..

Тони МОРРИСОН,

Нобель мукофоти лауреати

 

Ҳазрати олийлари, хонимлар ва жаноблар!

Қувонч билан кириладиган мазкур маҳобатли залга мендан бурун қадам қўйганлар ортидан ичкариладим. Бу  совриндорлар каминанинг қалбига бир вақт ўзида ҳам ҳадик, ҳам ҳаяжон бахш этиб қаршиламоқда. Ўша рўйхатдаги исмлар орасида шундайлар борки, уларнинг асарлари менга ҳамма сўзларни маҳв этгани ёрдам берган. Мазкур ижодкорларнинг тозаю ўзига хос ижодига сингдирилган қарашлар дадиллигию аниқлиги билан баъзан юрагимни парчалайди. Шайдо этувчи нур билан жилоланган асарлар мени тарбиялади ва камолотга етаклади. Каминани мана шу қаторга қўшиб қўйгани учун Швед Академиясига миннатдорчилик билдириш — бурчим.

Октябрнинг бошларида бир артист дугонам қолдирган хабарни бир неча ҳафта сақладим. Яқинимнинг овозидаги завқнинг титроғу сўзларидаги ишонч учун ёзувни қайта-қайта тинглардим. «Менинг азиз синглим, — деди у, — бу мукофот сеники бўлганидек, бизники ҳамдир».

Мен бу зални ўша лауреатлар қуршовида кирганимдан ҳам кўра кўпроқ янгичаю ўзгача ҳайрат билан тарк этаман. Ҳамиша таъкидлаганимдай, улар ҳеч биримизнинг тушимизга ҳам кирмаган, қонимизда оқаётган қон мисол жонга яқин тилларда идрокни ёритган. Нима бўлганда ҳам, ҳаммаси мана шу саройда, ўзига муносиб жойда, танловлар хато эмас, зеро, бу ёзувчилар адабиёт устунларидир. Уларнинг овози жаҳон тамаддуни тараққиётига хизмат қилди ва ҳануз шундай қилишда давом этаётир. Шунингдек, мазкур адибларнинг тасаввур нигоҳидаги қоялари бизни ўзига мафтун этган, улар сароб эмас ва олислаб ҳам кетмайди.

Истеъдодга эътибору опаларимнинг дуолари туфайли, бугун Швед Академияси каминани тақдирлаётган ва мен шарафни қабул қилаётган чоғ ёзувчилар умид билан ёнимга келиб, шундай лаҳзаларнинг қувончини бўлишишни сўрашди. Истеъдодга эътибор асло ўлмасин!..

Ҳаммангизга ва ҳаммаси учун ташаккур!

Инглиз тилидан Вазирабону АСАДОВА таржимаси