“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 70 марта кўрилган.

ҲИКОЯ

 

Хьелль АКСИЛЬДСЕН,

Норвегия адиби

ҲИКОЯ

Ёз кунларининг бирида сайр қилишни истадим. Тоза ҳаводан нафас олишга нима етсин! Бу ажойиб фикрим кайфиятимни кўтарди. Аввал шимимни кесиб калталаб олдим. Шимимнинг чўнтаги узун экан, сезилди. Шунданми кўчада ўзимни беҳузур ҳис қилдим. Биринчи бурчакка етиб борганимда — юрагим отилаёзди, оёқларим ўзимга бўйсинмасди. Табиат қўйнидан воз кечиб, яна хонамга тиқилиб ўтирганим дурустмикин, деб ўйладим.

— Йўқ, ёз, ёзлигини қилсин. Таслим бўлмайман, ям-яшил дарахтларни кўриб ором олай дедим-да, олға қадам ташладим.

Кўчада ҳамма нарса менга таниш бўлса-да, у ерга чиқиш ғалати туюлди. Бу ҳақда ёзишим керак, деб ўйладим.

Болалигимда шўртигимни жуда яхши кўрардим. Бўм-бўш чўнтагимга қўлимни тиқиб, уни кўздан кечириб қўймасам кўнглим жойига тушмасди.

Учта уйдан ўтганимдан сўнг, кимдир исмимни айтиб чақирди. Кексароқ одамнинг товуши эди. Аввалига унга қарамадим. Томас битта менинг исмиммиди, дедим ўзимча. Учинчи марта чақирганида, ўгирилиб боқсам, не кўз билан кўрайки, бу ўқитувчи Сторм экан. Унга "Феликс" деб бор овозда қичқирдим.

Овозим паст чиқди. Иккимизни катта йўлнинг серқатнов машиналари айириб турарди. Бир лаҳзалик қувончни деб ҳаётингга нуқта қўйиш ҳам ғирт тентаклик аслида.

Йўлдан ўта олмагач, қўлимдаги таёғимни силтаб қўйдим. Яхшиямки у буни кўрди.

— Омон бўл, Феликс, — дедим. Кейин йўлимда давом этдим. Чорраҳага етиб келганимда у рўпарамда пайдо бўлди.

Томас дўстим бормисан-э? — дея гап бошлади у.

Саволига жавоб бергим келмади ва:

— Феликс, дунё кенг, — гапни қисқа қилдим.

— Ёки бир оёғи ерда бири... — дегин.

— Ҳаёт ўзига керагини олади холос, — дея бўш келмадим.

— Яхши гап, — деди у. Мен бу гапнинг нимаси яхшилигига тушунмадим.

— Тирикмизми қёшни кимгадир пана қиламиз, — жиддийроқ оҳангда сўзладим.

— Ёмонликнинг охири йўқ.

Шу тобда у қинғир фикрдалигини пайқаб қолдим.

— Ёмонлик эмас, ҳаммасига тентаклик сабаб. Худди болалар катта мотоцикл мингандай.

Суҳбатдошим менга узоқ тикилиб турди-да:

— Тушунмаяпман, нимани назарда тутяпсан? — деди.

Уни мазах қилишни истамаганим учун саволига савол билан жавоб қайтардим.

— Ёмонлик ўзи нима?

У жавоб бераман, деб шошиб қолди.

Томасни вазиятдан олиб чиқай деб, "Эҳ, барчамиз шу мавзулар доирасида ўралашаверамиз. Қўй буларни, ўзингдан гапир", дедим.

Лекин суҳбатдошимнинг кайфиятини бузиб бўлгандим чоғи.

— Ҳар бир учратган одамим билан гурунг қилсам-да, ўзимни ёлғиз ҳис қилавераман, — деди шоша-пиша соатига қараркан.

"Нима тўғри бўлса, ўша ҳақиқат", деб у билан тезроқ хайрлашишни истадим.

— Яхши қол, дўстим. Печга картошка қўйиб келгандим, — деди у уддубуронлик ила мендан аввалроқ хайрлашишга улгуриб.

— Ҳа, албатта, картошка, дедим-да қўлимни унга узатдим. — Хайр, Феликс! Қайтиб учрашмасак, яхши қол.

— Омон бўл, Томас!

Ўгирилиб ортимга қайтдим. Ташқарига нега чиқдим ўзи?! Ёзнинг жазирама кунида бирорта яшил ўсимликни мириқиб томоша қилолмадим ҳам. Оз фурсатда шунча ҳаяжонланганим қолди, холос.

Рус тилидан Зилола ЖАЛОЛОВА таржимаси