“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 177 марта кўрилган.

МАСАЛЛАР

Аугусто Монтерросо,

Мексика адиби

МАСАЛЛАР

Ишонч ва тоғлар

Бир вақтлар Ишонч ўта зарур ҳоллардагина ўз мавжудлигини тоғларни силжитиш билан намоён этарди. Шу сабаб табиат минг йилликлар давомида ўзлигини йўқотмай тураверарди.

Бироқ Ишонч тез-тез ўзини намойиш қилишни истади. Одамларга тоғларни жойидан силжитиш фикри завқли туюлиб, уларнинг ўрнини ўзгартиришдан бўшамай қолдилар. Кечагина жойида турган тоғни эртасига ҳеч ким тополмасди. Бу эса Ишончга нисбатан одамлар қалбида шубҳа уйғотди. Ниҳоят ҳеч ким Ишончнинг қудратини синаб кўриш учун тоғлар жойидан силжитмай қўйди...

 

Хаёллари учқур пашша

Бир замонларда тунлари Бургут бўлиб Алп ва Анд тоғлари узра парвоз қилаётганини хаёл сурадиган Пашша яшаган экан.

Аввалига бу хаёллар оғушида у бахтдан ақлдан озиш даражасига келарди, аммо бироз вақт ўтгач, у безовта бўла бошлабди. Чунки қанотлари ҳаддан ташқари кенг, танаси жудаям оғир, тумшуғи керагидан ортиқ қаттиқ, чангаллари эса ғоятда кучли экан. Бундай хаёллар уни пашша каби кун кечиришига халал берарди.

Чунки пашша аслида баланд чўққилар ва эркин кенгликларда парвоз қилишдан қўрқарди. Қўрқув ўз ҳукмини ўтказиши билан сароб йўқолар ва у чўққиларни забт этгувчи Бургут эмаслигидан чин дилдан афсусланар, оддий Пашшалигидан ранжиб, шунчалар безовта учардики, охир-оқибат чарчоқдан азобланиб, умидсизлик билан ёстиққа бош қўярди.

 

Қўш ниқоб

Ҳазилкашлик ва уятчанлик одатда бирга берилади. Сен ҳам бундан мустасно эмассан. Ҳар иккала ҳиссиёт ҳам ниқоб. Фақат уларни бир вақтда ечиб олишларига йўл қўйма!

 

Икки марта бир ерни урган яшин

Бир вақтлар икки марта бир ерни урган яшин бўлган экан. Биринчи зарбаси етарлича зарар етказмаганини тушунгач, бечора қаттиқ ташвиш тортиб, иккинчи зарбасини жўнатишга жазм этган.

 

Одам бўлишни орзу қилган ит

Мексикалик бадавлат савдогарнинг ҳашаматли уйида бир ит яшарди. Бир куни унинг миясига одамга айланиш фикри келиб қолди ва мақсадига эришиш учун жон-жаҳди билан киришди.

Бир неча йиллик тинимсиз машаққат натижаси ўлароқ, икки оёқда бемалол юрадиган бўлди. Аҳён-аҳёнда бировни тишлаши, таниш сиймони кўрганда думини ликкиллатиши, ухлаш олдидан уч марта айланиши, тунлари ойга қараб узоқ увиллаш учун деворга чиқишини айтмаса, деярли одамга айланган экан.

 

Испан тилидан Ҳилола Рўзиева

таржимаси