“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 219 марта кўрилган.

ШАХМАТ

Хьелль Аскильдсен,

Норвегия адиби

ШАХМАТ

Дунё жуда ўзгарди. Ҳаётга кўпроқ вақт ажратадиган бўлиб қолдик. Етмишни ораласам-да, тиним билмайман. Ҳали бардам-бақувватман-у, лекин бундан кимга наф. Ҳаёт мени қўйиб юборгиси келмаяпти. Ким учундир яшамайманми, демак осонликча жон бермайман.

Анча олдин, оёқларим менга бўйсинганида, акамни кўргани тез-тез борардим. У билан уч йил кўришмабмиз. Ахийри ўзим уни яшаш манзилидан излаб топдим.

— Ҳалиям яшаб юрибсанми? — деди у, гарчи мендан бир ёш катта бўлса ҳам. Ўзим билан озгина емак олволгандим, сувни акам илинди.

— Бир кунинг ўтиши қийин бўлиб қолди, — суҳбатни давом этди у.

Мен кавшаниш билан банд эдим. Эҳ, аслида кўп гапиришни ёқтирмайман. Еб-ичиб бўлгунимча, акам бошимни тепасидаги деворга кўз югуртириб, ўзича ниманидир уқди. Агар ўрнимдан турганимда кўзимга боқишига тўғри келарди, афсуски, у доим нигоҳини мендан олиб қочади. Аслида мен билан ёнма-ён туришга ор қилади. Ахир у, йигирмадан зиёд қалин романлар муаллифи-да, мен эса озгина нималарнидир ижод қилганман, холос. Унинг ўзига яраша обрўси бор, севги ҳақида асарлар ёзади. Йигирмата роман ёзгандан кейин димоғинг кўтарилиб қоладими, ё у ҳамон бошим тепасига тикилиб турарди. Асабим ўйнаб, шартта ўрнимдан туриб, кетиб қолгим келди. Аммо шунча йўл босиб, акам билан бир партия шахмат ўйнаш илинжида келгандим. Бу таклифимни эшитиб:

— Шахмат дейсанми? Э, у кўп вақт олади. Эртароқ келишинг керак эди, — деб ўйиндан бош тортди.

Бу гапдан кейин, олди-орқамга қарамай хайр-хўш қилишим жоиз эди. Бироқ табиатим юмшоқлиги учунми «Бир соатгина вақт ажрата қол», дедим.

— Кўндирдинг. Ютиш-ютқазиш, ҳар икки ҳолат юрагимга ёмон таъсир қилади. Сеники ҳам бундан фориғ эмас. Бу гапга қўшилмадим, соғлигимни муҳокама қилишим қолувди. Иккимизнинг саломатлигимиз орасида ер билан осмончалик фарқ бор. Лекин шу пайт унга зап савол бердим:

— Ўлимдан қўрқасанми?

— Сафсата, шунчаки ҳаётимда ҳали қиладиган ишларим бор, шуларга улгуришим зарур.

Ҳассамни полга қўйгандим, уни эгилиб олишга уриндим.

— Ёшимизни яшаб, ўлимга юз тутаётган пайтимизда, фикрларимизга қарши чиқишдан тийиламиз, — дея букилиб таёқни олишга уриндим. Албатта, у нимани назарда тутганимни, кибрга берилганидан тушунмайди ҳам.

— Қалбингга озор бермоқчимасдим? — деб қолди акам.

— Ҳаммасига тупуриб қўйганман, ўша ёзган ва ёзмаган хашаки нарсаларимга ҳам, — акамнинг гапини бўлдим. Сўнг жиддий оҳангда сўзладим:

Бир соатда қанча-қанча «тентаклар» оламдан ўтади. Уларни буткул заҳарлаб бўлмайди, «тентаклар» барибир китобларда қолади. Одамлар роман ўқиётганида, ўшалар аҳмоқлар тоифасига кириб қолаверишади, улар ўлмайди, кун сайин кўпайиб бораверади. Шу боис ҳам ёнингга шахмат ўйнагани келдим. Акам чурқ этмади. Эшик олдига яқинлашганимда:

— Роса вайсадинг-да ўзиям, сўзларингни ёзиб қўяман, — деди қисқагина.

Менинг акам мана шунақа одам эди. Ўша куни у оламдан ўтди. Сўнгги сўзини айтишга улгурди. Аммо мен унга ҳеч нарса деёлмадим. Бизнинг суҳбатимиз уни роса ташвишга солганини эсласам, хитойликлар ёдимга тушади. Уларнинг вафот этаётган инсонни билдирувчи алоҳида иероглифи мавжуд.

Нима бўлганда ҳам у менинг жигарим, акам эди!

Инглиз тилидан

Зилола ЖАЛОЛОВА таржимаси