“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 224 марта кўрилган.

НУР

Кейт ШОПЕН,

америкалик адиба

 

НУР

ҳикоя

У ўттиз беш ёшларда эди. Унда на малоҳат ва на нафосат жилоси бор. Авзойида қандайдир норозилик. кўнгилни юмшатувчи ифода яширинганди гўё. Мана, ўттиз беш йилдирки, унинг кўзлари ожиз, зулматда яшайди. Буни қарангки, тиббиёт мўъжизаси сабаб унга ёруғлик ҳадя этиладиган бўлди. Узоқ энтикиб кутилган кун келди. Июннинг жазирама кунларида кўзлари ёруғ дунёни кўрди, бироқ у ҳаётда ёлғиз эди. Авваллари ёлғизликни хоҳларди ҳам. Кўзлари равшан тортса бўлди эди.

Вой тавба, деразадан ташқарида олам нақадар гўзал.

“Ё  Худойим!” шивирлади у, ниҳоят унинг ибодатлари ижобат бўлди. Деразаси ёнидаги дарахт барглари қуёшда мавж урар, турфа хил гуллар нурга интилар, тилларанг қанотли ниначилар эса пирпираб учарди. Дунё тасаввуримдагидан-да гўзалроқ ва ўзгача рангларда кўринарди.

У шуларни ўйларкан, юраги ҳаприқиб кетди.

Энди аввалгидай эҳтиёткорлик билан эмас, балки эҳтиётсизлик билан у сўнгги аср жаноблари олиб юрадиган француз соатини қўлига олди. Бронзадан ишланган соат бироз дабдабали эди.

У гўёки эски дўсти билан танишди ва соатни рўмолчага ўради. Илгари бу буюмни ажабтовур шаклга эга деб ўйларди, ҳозир эса юрагини жиз эттирмади.

Бу аҳмоқлик! Дабдурустдан асабий шивирлади ва рўмолчаси билан юзини артди. Хонани кесиб ўтаркан, ўз аксини ойнада кўрди. “Вой онажон!” деб беихтиёр бақириб юборди. У гўё ақлдан озаётганга ўхшарди. Унинг қони гупурди. У терлаб кетган пешонасини яна артди ва дафъатан ойнага қаради. Кўзгуда ўттиз беш ёшлардаги сочлари оқарган аёл акс этиб турарди.

“Улар мени алдашди, — деди у кўзини бир нуқтадан узмай. — Онам, синглим, Роберт ҳамма-ҳаммаси алдашди мени. Унинг юзида бир лаҳза аввалги шодлигу ишончдан асар қолмаганди.

Эртасига у бутун умрини унга бахшида этишга тайёр бир эркакка суяниб шаҳар ташқарисида сайр қилди. Қирқ ёшлардаги бу одам ўн беш йил аввал қизнинг розилигини аранг олганди.

Ҳамроҳи уни ўриндиққа бошлади. У, ўтириб суҳбатлашсак, балки кўнглим очилар, деб ўйлади. Эркак қизнинг қўлидан тутди, у ҳам бунга қаршилик билдирмади.

      — Эсингдами, олдинги режаларимиз? — гап бошлади йигит. — Эрта баҳор сайллари, сен, мен, фақат биз... ва яна ўша кумуш қишга қайтиш... Буларни ҳеч қачон унутмагансан-ку, шундайми, азизам. — Эркак ҳамон билагидан унинг билагидан тутиб турар, ёнида тунд ўтирган қизнинг кўнглига қўл солмоқчи бўлди. — Ке­йин ёз, куз ва тағин қиш. Қалбимизда эса ҳамиша баҳор. Бир нима десанг-чи, Жейн азизам.

— Оҳ Роберт, биласизми, борлиқ мени ранжитди, — деди ним табассум билан. — Ҳаётга ўрганиш нақадар қийинлигини билсангиз эди. Мен ўзимнинг қоронғи дунёмга қайтишим керак. Шунда бу юзимни кўрмасдим. 

Жейн нима қилиш керак бўлса барини адо этди. Умид қилди, кутди ибодат қилди. Бироқ  ибодатлар унга ҳеч қандай наф келтирмади, қалбини банд этган зулматдан халос бўлолмади. Йиллар унинг гўзаллигини ўғирлаганди.

Инглиз тилидан Ҳуринисо ОСТОНОВА таржимаси