“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 1209 марта кўрилган.

БИЗ АНГЛАМАГАН ҲАҚИҚАТ

Генри Валентайн  Миллер, 

Америка адиби

– Муҳаббат қачон одамларни тарк этди, – сўради Бахт отасидан.

– У ўлди, – деди ота қайғуга ботиб. Одамлар ўзларида борларининг қадрига етмайди. Улар, ҳатто севишни ҳам билмайди.

Йиллар ўтди. Бахт ҳам улғайди. У одамларга ёрдам бериш ҳақидаги ваъдасини эсларди. Аммо одамларни уни тушунишни истамасди. Бундан кўнгли ўксиган Бахт кундан-кунга кичрайди. Ер юзидан бутунлай йўқолиб кетишдан чўчиган Бахт узоқ сафарга отланди. У узоқ йўл босиб чарчади. Дам олгани дарахт соясида тўхтади. Кўзи илинган эди, кимнингдир қадам товушларидан чўчиб уйғонди. Қараса, боши узра унга термилиб, қаримсиқ, кўзлари ғилай мункиллаган кампир турибди.

– Келинг, ўтиринг, чарчагандирсиз, онахон, – деди у.

У ўзни ўтлоққа ташлаб, йиғлашга тушди.

– Мени қари кампир, деб ўйлаяпсанми? Сен ҳақингда шундай деб ўйласалар алам қиларкан. Мен ахир ёшман. Исмим Муҳаббат.

– Сиз... наҳотки сиз ўша Муҳаббат бўлсангиз? Менга сизни ғоят сулув деб таърифлашганди.

– Ўзинг кимсан? – сўради Муҳаббат

– Мен Бахт бўламан.

– Қанақасига менга сени ёқимтой дейишганди-ку, – кампир шундай дея йиртиқ-ямоқ кўйлаги орасидан кўзгуни чиқариб, унга тутди. Бахт аксига термилиб, йиғлаб юборди.

– Бераҳму бағритош одамлар бизни не кўйларга солишди, – дея куйинди Бахт ўзининг нурсиз юзини қўли билан яшираркан.

Муҳаббат Бахтни бағрига босди.

– Ҳечқиси йўқ, қўй йиғлама! Биз бирга яшасак, тез орада яшариб, яна тетиклашамиз, – деди.

Бахт ва Муҳаббат ўша куни дарахт остида айрилмасликка онт ичдилар. Шундан бери кимнинг ҳаётини муҳаббат тарк этса, бахт ҳам у билан бирга кетади. Афсуски, одамлар буни ҳалигача англаб етгани йўқ.

Рус тилидан Шаҳноза РАҲМОНОВА таржимаси.