“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 1293 марта кўрилган.

ЯХШИЛИК

Дэн ЭНДРЮС,

Америка адиби

 

– Дадаси, телевизор бузилиб қолди.

Ишдан чарчаб келган эрини шундай шумхабар билан қарши олди аёл.

– Нега? Нега бузилиб қолади? – кўзлари хонасидан чиққудек бўлиб сўради эр.

– Билмадим? – Елка қисди хотин.

– Кун бўйи уйда ўтирасан, сен билмасанг, ким билади. Янги телевизор ўз-ўзидан бузилиб қолмайди-ку?!

Эркак овқатга ҳам қарамай телевизор томон югурди. Ҳали у тугмани, ҳали бу тугмани босди, бироқ созлолмади. Ахийри, телевизорнинг орқа қопқоғини очишга қарор қилди.

– Бу нимаси?

Эрининг ғазаб билан бақирганини эшитган хотин югуриб келди ва телевизорнинг орқаси ачиб-бижиб, қорайиб кетган егуликларга тўлиб-тошганини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлаб қолди. Эр-хотиннинг нигоҳи беихтиёр бир бурчакда бу можароларга бефарқ ҳолда ўйинчоқ ўйнаб ўтирган қизалоққа қадалди. Айбдор топилди. Ота беш ёшли қизалоғини ёнига чақирди.

– Женни, бу сенинг ишингми? – сўради у юмшоқ оҳангда.

Қизча бош силкиди.

– Нега бундай қилдинг? – сўради ота қошлари чимириб.

– Оч болаларга овқат бердим.

– Қайси болаларга?

– Африкаликларга.

Отанинг кўз олдида очликдан силласи қуриган африкалик болаларнинг қиёфаси келди-ю, бирдан кўзларига ёш қалқди. У қизалоғини койиш ўрнига беихтиёр бағрига босди...

 

Рус тилидан Шаҳноза РАҲМОНОВА таржимаси.