“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 593 марта кўрилган.

КЕКСАЛИК

А.П.ЧЕХОВ,

рус адиби

Давлат маслаҳатчиси меъмор Узелков киндик қони тўкилган қадрдон шаҳрига қайтди. Уни ибодатхонани қайта таъмирлаш учун чақиришганди. Бу шаҳарда у туғилди, ўқиди, улғайди ва уйланди, аммо поезддан тушганида она шаҳрини танимади. Барчаси ўзгарибди, ўн саккиз йил олдин, яъни у Петербургга кўчиб кетишидан илгари ҳозир оёқ босиб турган жойида балиқ овларди. Бугун эса вокзал бунёд бўлибди. Рўпарасида турган тўрт қаватли бино ўрнида бир вақтлар сариқ девор бор эди. Аммо ҳеч нарса одамлар каби ўзгармаган. Меҳмонхона хизматчисидан у танишларининг қарийб ярми вафот этганини, камбағаллашиб унутилиб кетганини билиб олди.

– Узелковни эслайсанми? – сўради қария. – Меъмор Узелков. У Свиребеевский кўчасида турарди. Хотини билан ажрашган меъмор-чи, эслайсанми?

– Йўқ эслолмайман.

– Қандай унутиш мумкин! Шов-шувли воқеа бўлганди. Хотини билан ажрашишига Шапкин сабабчи эди. Қаллоб! Машҳур қиморбоз! Уни клубда ғирромлик қилгани учун қўлга олишган.

– Иван Николаевичми?

– Ҳа ҳа, худди ўзи. У тирикми?

– Худога шукр ҳаёт. Уларнинг ҳо­зир нотариал идораси бор. ўиштли уйлардаги қўш хонадон ўшаларга тегишли.

Узелков хонада тинмай юриб чиқди. Ўйлаб-ўйлаб, ахийри, Шапкин билан учрашишга қарор қилди.

Узелков астагина бошидан шляпасини ечди. Шапкин ҳам бош кийимини қўлига олди. Атрофда ўлик сукунат ҳукмрон эди. Ҳатто ҳаво ҳам йўқдай туйиларди. Улар жимгина ўз ўтмишлари ҳақида ўйлашарди.

– Ётибди, – деди сукунатни бузиб Шапкин. – ўами ҳам йўқ... Тан олинг Борис Петрович.

– Нимани? – дея тўнғиллади Узелков.

– Ўтмишимиз қора бўлганини, аммо у бундан яхшироқ эди... – деб ўзининг оппоқ сочларига ишора қилди.

– Ҳа биз ўлим ҳақида ўйламасдик ҳам, ҳатто.. Ўлим билан учрашиш баъзан менга жуда ҳам яқиндек туйилади... Аслидаям шундай.

Узелков ғамга чўмди. У бир вақтлар телбаларча севишни хоҳлагани каби бирдан ўкириб йиғлашни истади. Кўзларидан оқаётган ёшнинг тозалигини ҳис қилди. Унинг кўзлари равшанлашди. Бироқ Узелков Шапкиннинг ёнида кўнглини бўшатишга истиҳола қилди. У ибодатхона томонга қайрилди ва чаққон қадамлар билан ўша томонга юрди. Икки соатлардан сўнг Шапкин роҳиб билан суҳбатлашиб турган вақтда Узелков билдирмай, йиғлагани бояги жойга қайтди. У қабр тошига чор атрофга ўғринча назар ташлаб, аста яқинлашди. Кичкинагина қабр тошида ўйиб ишланган чеҳра унга ўйланиб, ғамгин боқарди. У шундай бегуноҳ кўринардики, худди мана шу қабр остида хиёнаткор аёл эмас, балки беғубор қизалоқ ётгандай таассурот уйғотарди.

– Йиғлаш керак, йиғлаш! – дея ўйланди Узелков.

Аммо вақт ўтиб кетганди. Қария қанчалик уринмасин, бўғзига алам тиқилмади. Кўз ёшлари ҳам келмади. Ўн дақиқага яқин Узелков шундай қаққайиб тураверди. Бироқ ҳеч қандай натижа чиқмагач:

– Эҳ! – дея қўлини силкиди-да, Шапкинни излаб кетди.

инглиз тилидан Қандилат ЮСУПОВА таржимаси.