“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Таржима
  • 1325 марта кўрилган.

ПАРИШОНХОТИР

Миссис Претга гўдакни онасига сўнгги бор кўрсатганидан кейин орадан худди бир аср ўтиб кетгандек туйилди чоғи, турмуш ўртоғи билан чақалоқни ҳамда унинг кийимларини олиб йўлга тушмоқчи бўлди. Соат ўн бирларда болалар аравачасига керакли кийимларни жойлаштираркан, ўзига ўзи шундай деди: “Ишончим комилки, мен ниманидир унутдим. Юбкача, ошхўрак, пайпоқча…” йўқ, булар эмас.

Нимадир назардан четда қолган. У бошдан-оёқ санашга тушди: “Бош кийим, ошхўрак, пайпоқ…” — бу усул ҳам ёрдам бермади.

Жиндай эриш туйилса ҳам, у ҳаттоки, боланинг эрталабдан то кечга қадар нималарга, қайси кийимлар ва буюмларга эҳтиёж сезишини бир-бир хаёлидан ўтказди.

У секин аравачани қўзғатган ҳам эдики, дўстлари Стилкинларни учратди.

— Малол келмаса, бир савол берай, Стилкин, оилангиздан келиб чиқиб айтинг. Болангиз қандай кийимлар кияди?

— Мендан кўра сизнинг бу нарсаларга кўпроқ ақлингиз етади.

— Этимол, бугун мен болани онасига кўрсатмоқчиман, ниманидир унутгандайман.

Стилкин деди:

— Ошхўрак.

— Йўқ, мен у ҳаммасини пухта ўйлаганман.

— Ёқача, рўмолчалар, пайпоқчалар,балки, тагликдир.

— Йўқ,йўқ, улар ҳам эмас.

Стилкин шу даражада ўйга толдики, ўзининг кундалик режаси, ҳаттоки, бизнесини ҳам унутди. Шунда йўлда Мовитни учратишди. Икки калладан уч калла яхшироқ деганларидек, Прет Мовитни гапга солди. Мовит ҳам юқоридагиларни такрорлади, бироқ унутиб қолдирилгани нима эканлиги кундай равшан бўлмади.

Ҳамма биргаликда ўйлади, обдон фикр юритди, лекин бир наф чиқмади. Ниҳоят, миссис Прет аравачани уй олдида тўхтатди. Ундан болани олмоқчи ҳам эдики, бирдан бақириб юборди:

— Ё мен ақлдан озган, ё сиз, — деди турмуш ўртоғига қараб: — бола қани?

 

Инглиз тилидан Ҳуринисо Остонова таржимаси.