“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Китобдўстликка сафар

Достонбек РАҲМАТУЛЛАЕВ,

ЎзДСМИ магистранти

 

Китоб бойлик сотиб олингани эмас, ўқилгани!

Асқад Мухтор

 

Инсон ҳеч қачон асл моҳиятдан узилиб кетолмайди! Оллоҳ ҳар бир бандасини илм йўли, маърифат ва синов учун яратган, бу дунё икир-чикирлари у дунё ҳақиқатлари ёнида саробга айланиб боради. Нима учун асл моҳияти, инсоний аъмолларини унутиб, ўткинчи, танти кўнгил майллари, ур-сур, андишасиз яратиқларга маҳлиё бўлиб бормоқда. Буларнинг бари илмсизликдан, тафаккур саёзлигидан, айрим хонадонларда маънавий-диний тарбиянинг сустлашиб кетганидан келиб чиқади.

Инсоният ҳамиша руҳан ёлғиз бўлган. Китоб инсонни мана шу ёлғизликдан қутқарган. Шунинг учун унга интилганлар, китобсиз ҳаётни тасаввур қила олмаганлар. Бугунги глобаллашув даврида инсон ёлғизликдан замонавий технологиялар, ўткинчи нарсалардан ёрдамида паноҳ изламоқда.

Авваллари адабий асарлар инсон қалбини бойитиш учун мутолаа қилинса, ҳозирда кўпроқ тафаккур ривожи учун зарурият сифатида кўрилади. Аслида иккаласи ҳам қушнинг икки қаноти, дарёнинг икки соҳилидек бир-бирига боғланган, қалбнинг ўртанишисиз тафаккур бўлмайди, фикрсиз қалб вояга етмайди.

Бугунги кунда Президентимиз томонидан китоб ва китобхонликка қаратилаётган эътибор маънавият соҳасида олиб борилаётган энг долзарб, устувор ислоҳотлардан биридир. Ёш авлодни китобдўстликка сафарбар этилаётгани, улар қалби маърифат, адабиёт билан ошно қилинаётгани яқин йилларда ўз самарасини бериши, шубҳасиз. Бундай тарбия кўрган авлод эса, мамлакатнинг маънавий қудрати ривожига, илм-фан тараққиётига катта ҳисса қўшиши, энг муҳими, комил инсон, қудратли қалб соҳиби бўлиши, шубҳасиз.

Бунинг учун дастлабки пойдеворлар қурилмоқда. Зеро, Мутолаага муҳаббат оқилона мушоҳадага элтади, асл инсон бўлиб яшаш саодати эса китоб деб аталган тубсиз хазина ичидаги мўъжаз хазинадир.