“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Дилимдаги гап

Тўлан НИЗОМ, Ўзбекистон халқ шоири:

 

— «Китоб дунёси» газетаси ижод жабҳасида мавжуд бўлган катта бир бўшлиқни тўлдирди. Аввалги энг яхши асарларни ўқувчи ёдига солади, қайта ўқитади, асарнинг умрига умр қўшади. Янги асарларни эса саралаб, «етти ўлчаб, бир кесиб», талабчанлик билан ўз саҳифаларида ёритиб боради. Алоҳида таъкидлаб айтмоқчиманки, бошқа халқлар адабиётининг йирик намояндалари ижоди билан ўзбек китобхонини таништириб бориши жуда муҳимдир. Ўсиб келаётган янги навқирон адабий авлоднинг дастлабки асарларига, ёш таржимонларнинг ижодий фаолиятига ҳам керакли ўрин берилмоқда.

Мамлакатимиз Президенти қадрли Шавкат Мирзиёевнинг миллий адабиёт ва санъатни ривожлантириш соҳасида айтган: «Келажакда дунё аҳли ҳавас қилса арзийдиган юксак даражадаги адабиётимиз ҳам албатта бўлади», деган ҳаётбахш сўзларидан келиб чиқиб, ибратли нашрга айланиб бораётган «Китоб дунёси» газетаси ҳайъатини ва унга ҳамроҳлик қилаётган муаллифларни ҳамда кўп сонли зукко ўқувчиларини, янги 2018 йил қувончлари билан чин дилдан қутлайман, бахту омад тилайман.