“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ҲАЁТИМИЗ ВАТАН ТАҚДИРИ БИЛАН ЧАМБАРЧАС

Кунлар, ойлар, йиллар ўтгани сайин истиқлолнинг қадр-қиммати тобора ортиб бормоқда. Ҳар йили мустақиллик айёми арафасида байрамдан байрамгача ўтган муддат ичида мамлакатимизда амалга оширилган улкан бунё­д­корлик ишлари сарҳисоб қилинади. Албатта, эришилган ютуқлар, қўлга киритилган имкониятлар ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. Булар замирида Юртбошимиз томонидан илгари сурилган демократик жамият қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш ғояси, унинг амалдаги ижроси турибди.

Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз арафасида халқимизнинг истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўли, эришилган улкан ютуқлар ва марралар, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ҳар томонлама чуқур англаш, яъни ҳаёт ҳақиқатини билиш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш муҳим вазифаларимиздан биридир. Шу боисдан айни кунларда  “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” шиори остида йирик тарғибот тадбирлари бў­либ ўтмоқда. Республика маънавият-тарғибот маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўз­бек­театр” ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳамкорлигида, биргина Наманган вилояти бўйлаб ўтказилган ана шундай тадбирларнинг довруғи ҳам юртимиз бўйлаб таралди.

Дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган талотўплар, хунрезликлар,  ўз ватанларини ташлаб, бошқа жойлардан бошпана излаб юришларини барчамиз оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб турган бир пайтда бизнинг жаннатмакон юртимизда байрамларнинг байрамларга уланиши кўн­гил­ларни шукроналикка ундайди... Оллоҳ назар қилган бундай бетакрор заминда яшашнинг ўзи бир бахт эканлигини чин дилдан ҳис қилади киши.

Наманган вилоятининг барча туманлари, чекка-чекка қишлоқларигача Истиқлолнинг 25 йиллиги шодиёналари аллақачон етиб борган. Эл суйган санъаткорлар, давлат ва жамоат арбоблари, шоиру ёзувчилар, фан ва маданият ходимларидан иборат тар­ғибот гуруҳлари билан халқимизнинг кўнг­лида кечаётган байрам шукуҳига гувоҳ бўлдик. Шоиру носир, олимлар, санъаткорларнинг ташрифи эса уларнинг кўнглини тоғдай кўтарганини чин кўнгилдан ҳис этдик... Самимий суҳбатлар қуриб, ҳар гўшада байрамлар уюштирдик...

Ҳа, тинчлик осойишталик ҳукмрон юртга байрамлар ярашади. Бунинг исботи биргина наманганликларнинг юз-кўзида яқ­қол порлаб турарди. Наманганликлар шаҳару қиш­лоқлардаги янгиланишлар, энг олис ҳудудларда ҳам кўз кўрса қувонадиган биноларнинг қад ростлаганлиги, замонавий турар-жойлар барпо этилиб, ўз эгаларига топширилганлиги, ёш авлоднинг муҳташам ва янги ўқув масканларида билим олаётганини фахру ифтихор, чексиз ғурур билан эътироф этишди. Ўз ҳаёти ва тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас деб билган улуғ кишиларнинг ибратли ҳаёти ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Ватанимиз мустақиллиги халқимиз учун озод, эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, дунё халқлари ва миллатлари қаторида тенг равишда ўз ўрнига эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш билан бир қаторда, ҳар биримизга Ватандан, унинг Мустақиллигидан фахрланиш, ғурур ва ифтихор туйғуларини бағишлайди. Бу эса Ватанимиз Мустақиллиги ҳар биримиз учун улуғ неъмат эканлигини ҳар нафасда англатиб туради.

Расулхон Қодирхонов, 

Муқимий  номидаги ўзбек давлат мусиқали театри актёри

2016 йил, 8-сонидан олинди.