“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Янги китоблар муборак бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш ­тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ҳамда 2017 йил 3 август куни мамлакатимиз ижодкор-зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувида белгилаб берган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳаётнинг барча жабҳаларида фидойиларча меҳнат қилаётган замондошларимизнинг бадиий мукаммал образлари яратилишига ҳисса қўшиш, бугунги улуғвор бун­ёдкорлик ишларини тарих зарварақларига муҳрлаш мақсадида асарлар яратиш юзасидан, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “Тараққиёт стратегияси ва замонамиз қаҳрамони” мавзусида ижтимоий лойиҳа эълон қилган эди. Мазкур ижтимоий лойиҳа асосида Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа-ижодий уйи ёзувчилар Қўчқор Норқобилнинг “Бу ерларда ҳаёт бошқача”, Исажон Султоннинг “Ҳазрати Хизр изидан”, Луқмон Бўрихоннинг “Титраётган тоғ”, Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Осмон оғуши” номли асарлари чоп этилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги маърузасида шундай сўзлар бор эди: “Очиғини айтганда, баъзи ижодкорларга бу масала бироз ғалати туюлиши, улар буюртма билан яхши асар, тўлақонли образ яратиб бўлмайди, деган фикрни билдириши ҳам мумкин. Лекин мен ўйлайманки, санъаткор – агар у ҳақиқий истеъдод эгаси бўлса – ижтимоий буюртма асосида ҳам етук асар яратишга қодир бўлади. Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Туроб Тўла, Жуманиёз Жабборов ва бошқа атоқли шоирларимиз ижодидан бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. “Алишер Навоий”, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Абу Райҳон Беруний”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ёр-ёр” каби машҳур фильмларимиз ҳам ўз вақтида давлат буюртмаси билан яратилгани сизларга яхши маълум.

...Бугунги имкониятдан фойдаланиб, сиз, азизларга бир таклиф билан мурожаат қилмоқчиман. Энг истеъдодли ва масъулиятли ёзувчиларимиз, кино, театр, мусиқа ва тасвирий санъат арбобларига ижтимоий буюртма бериш масаласини тизимли асосда йўлга қўйсак, уларни юртимизнинг турли ҳудудларига ижодий сафарларга юбориб, янги асарлар яратишга рағбатлантирсак, нима дейсизлар?”.

Мана шу чорлов, мана шу нутқ ижодкорларимизни янги асарлар ёзишга куч бағишлади. Янги китоб, яхши китоб аввало, ўқувчининг бахтидир, қолаверса, нашриётнинг ҳам ютуғидир. Ғафур Ғулом нашриёти бу борада ҳамиша, ҳар доим лаббай деб жавоб беради. Китобхонларга савия­си пишиқ, киши онгини юксалтирадиган китоблар чоп этишдан асло тўхтамайди.

Темур КУЙЛИЕВ,

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи директори