“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Америкада янги йил

Кристофор ФОРТ,

америкалик тадқиқотчи

 

Хотиним рус аёли бўлгани учунми, илк маротаба Ўзбекистонда янги йил кутганимизда ҳам у сизлардаги анъаналарга ҳайрон бўлмади. Аммо январ ойининг об-ҳавоси бизни таажжубга сол-ган. Ҳаётимда биринчи марта январда кўчада футболкада юрдим. Қуёшнинг ҳарорати у қадар юқори бўлмаса-да, кўчадаги инсонларнинг юзидаги нур, меҳр-муҳаббатнинг иссиқ тафти қўшилиб атрофни илитиб турарди. Декабр ойидаёқ ғарбий анъаналарни Ўзбекистонда кўрдим. Тошкентдаги янги йил олди тайёргарликлари Американинг Рождествога тайёрланишига ўхшашини кўрганимда, янги йилнинг бутун инсониятга янги орзу-умид, ҳаётий қувват беришига қойил қолдим. Янги йилнинг умумий томонлари жуда кўп. Масалан, барча жойларда Рождество ҳақидаги қўшиқлар янграйди. Буларни кўриб Ўзбекистондаги янги йил урфлари бизникидан қандай фарқ қилади, деб ўзимга-ўзим савол бера бошлайман.

Ўртадаги тафовутни тушунтириб бериш учун кўпроқ мамлакатимиздаги сизга нотаниш анъаналарни ҳикоя қилиб бераман.

Рождество бизда дунёвий байрам ҳисобланади. Деярли ҳамма одамлар уни нишонлашади. Чунки Рождество қадрдон инсонларинг, яқинларингга совғалар улашиш, таътилдан фойдаланиш, эски дўстлар билан учрашиш учун яхши баҳона тақдим этади. Бу русумлар Рождествода, яъни 25 декабрда ўтиб кетганлиги сабабли, янги йилни нишонлашимиз ўзгача бўлади.

Америкада янги йилда  совғалар берилиш ўрнига америкаликлар тўпланиб, соат ўн иккини кутишади. Кўплаб катта шаҳарларда, хусусан, Нью-Йоркда ҳам шаҳарнинг марказида одамлар концертда тўпланишади. Соат ўн иккига яқинлашгани сайин қолган сонияларни санай бошлашади. Саноқ пайтида қалъада турган катта объект секин-секин ерга тушади. Нью-Йоркнинг «Катта олма» деган лақаби бўлгани учун катта олма ерга тушади. Мен яшаган Детройтда одатда катта «Д» ҳарфи тушади. Соат ўн иккига бонг урганида ҳамма баравар: «Auld Lang Syne», дея шотландиялик Роберт Бурнс ёзганлари билан навони айта бошлашади. Шу қўшиқ ўтган йил билан хайрлашиб, янги йилни қарши олиш рамзи ҳисобланади. Куй тугагач, янги йил учун тузилган резолюциялар айтилади. Резолюция — янги йилда бирон нарсани ижро этиш онти. Одатда, бу резолюция ваъдаларини фақат феврал ойигача ижро этилади, деб ҳазиллашишади. Онт ичилгандан сўнг хайрлашиш мумкин.

Эртаси куни америкаликларнинг кўпчилиги янги йил куни бўладиган футболни томоша қилишади. Томошада ҳам байрам давом этади. Аёлим янги йилнинг бу қисмини унчалик ёқтирмайди.

Байрамни қанчалик ўзгача нишонламайлик, янги йил остонасида океан ортида, Мичиганда туриб бутун ўзбек халқини, Ўзбекистондаги дўстларимни янги йил билан табриклайман! Кутилаётган йил энг яхши йил сифатида умрбод хотираларида қолишини тилайман!