“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

КИТОБ — БИЛИМЛАР ХАЗИНАСИ, ОМАД ХАРИТАСИ

Лазиза АКБАРОВА,

"ГАНО ШИФО" раҳбари, халқаро "Олтин олма" мукофоти совриндори:

— Тадқиқотчилар ақлий меҳнат билан шуғулланадиганлар бош-қаларга нисбатан кўпроқ яшашини таъкидлашади. Мутолаа ҳам умрни узайтирадими?

— Инсон туғилганда, тиниқ, соф, тўлдиришга мойил ақл билан туғилади. Кўрган-кечирганлари, ўқиб-ўрганганлари, ота-онаси, устозларини кузатуви натижасида шуури тўлиб боради. Асосийси, буларни ҳаётда қўллай олишдир. Мутолаа ривожлантирувчи кучга айланиб, сени орзу-истакларинг сари оғиштирмай, тўғри йўлдан олиб боради. Қалбда жўшқин иштиёқ, чексиз муҳаббат, соғ ва фаровон ҳаёт сари харакатлантиради.

Китоб — билимлар хазинаси: севишни, яшашни, кўнгилга эрк беришни, эзгуликни ўргатади. Кимки ҳаётни севса, ардоқласа, ундан завқ олса — шубҳасиз, узоқ умр кўради. Чунки, соғлом бўлиш, фаровон ҳаёт кечириш сирлари китоб аталмиш хазинададир.

— Китоб ўқиёлмасликнинг сабаби нимада?

Назаримда, орзу-умидсиз одамгина мутолаа қилмайди, дангасалик қилиб баҳона излайди. Улар бутун умр китобсиз яшашга маҳкум! Инсоннинг ўзига бўлган ишончи, эътиқоди билим олишга ундайди. Ҳеч қандай куч уни бу йўлдан қайтаролмайди. Одатда, бирон-бир юмушни ундан манфаатдор бўлсаккина бажарамиз. Ўқиш — руҳимизни, қалбимизни тўйинтиради.

Боланинг қалбини маърифатга, муҳаббатга, эзгуликка тўлиб улғайишига биз катталар маъсулмиз. Асосийси, уларни Орзу қилиш билан бирга Мақсадга етакловчи вазифаларни қандай бажариш, айнан китоб хазиналаридаги омадли инсонлар тарихи харитасида эканлигини кўрсатишимиз лозим. Шунда, ота-оналар, устозлар, нимани қандай ўқиб ўрганишда улар билан бирга мутоала қилиб ўрнак бўлиши бизнинг бурчимиздир. Тинимсиз китоб ўқийдиган кўп инсонларни биламан. Улар Китоб хазинасидан олган билимларини амалда қўллашда эриниб, лаёқатсизлик қилишади. Натижада олган билимлари, уларнинг онгларини тўлдириб бефойда юкга айланади. Бу яхшимас, албатта.

Бугун нафақат ёшларимиз, катталар ҳам ўз вақтларини ижтимоий тармоқларга, бўлар-бўлмас фильмларга сарфлашади. Бу беҳуда, мақсадсиз ўтган вақт, умр дақиқаларидир.

Биласизми, кўпинча биз шукр қилишни унутиб қўйямиз. Шу жаннатмакон, чексиз имкониятлар юртида туғилганимизга, оёғимизнинг юраётганига, кўзларимиз кўраётганига, танимиз соғлигига, эзгуликка тўла қадриятларимизга шукрона айт-сак эди, умримизни ҳар бир сониясидан унумли фойдаланишга шошардик. Атрофга бир назар ташласак, дунёдаги бўлаётган очлик, яланғочлик, урушлар домида қолаётган қанча-қанча инсонларни қанчалик сиз ва бизга ҳавас қилаётганини бир дам тасаввур қилсангиз эди, яна бир бор ҳар дақиқа учун шукроналар айтар эдингиз. Ҳаёт фақат ўйин-кулгидан иборат эмас. Яратган Эгам ҳар нарсани ўз меъёри билан белгилаган. Айнан уни ҳис қилгандагина ҳаёт шавқ ва завққа тўлади.

— Сиз фаолият юритаётган марказда юқори натижаларга эришилаётганидан хабаримиз бор. Бугунги кундаги фаолиятингизга тўхталсангиз.

— Бугун мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг стратегик йўналишлари заминида миллат саломатлигини яхшилаш, янги босқичга чиқишга алоҳида эътибор қаратилган.

2010 йил 7 июнда қабул қилинган «Аҳоли ўртасида микронутриентлар етишмаслиги профилактикаси тўғрисида»ги Қонун фуқаролар соғлигининг ҳуқуқий асосларини яратади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелда ҳамда 2015 йил 29 августда: «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида» ҳамда «2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси ахолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар Комплексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди. Бу муҳим ҳужжатларда ҳам миллатимиз саломатлигини мустаҳкамлашнинг муҳим вазифалари белгилаб берилди.

«GANO SHIFO» жамоаси ушбу қонун ва қарорлар ижросини таъминлашда Малайзиянинг «GANO EXCEL» корпорациясида ишлаб чиқарилган микронутриент озуқа маҳсулотларини аҳолига етказиш билан бирга, ўз саломатлиги йўлида масъулият билан қарашга ҳам ундайди. Бу борада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатларни ҳис қилиш муҳим аҳамият касб этади.

«GANO EXCEL» халқаро корпорацияси 1995 йилдан буён асосан тўртта йўналишда фаолият олиб боради ва юздан зиёд давлатларда ўз истеъмолчиларига эгадир.

Корпорациямиз раҳбари жаноб Леау Сунг Сен 2016 йилнинг октябрь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби тавсиясига биноан «ЭЗГУЛИК ЭЛЧИСИ» сифатида БМТ қошидаги UNITAR Институтининг илмий асосланган ўқитиш жараёнларининг доимий ҳамкорига айланди.

Ташкилотимиз Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг иммунология институти, Тошкент Давлат тиббиёт Академияси, Ўзбекистон шифокорлар Ассоциацияси, Ўзбекис-тон Валеологлар Ассоциацияси, Ибн Сино Жамғармаси билан елкама-елка туриб фаолият олиб бораяпти.

Бугунги кунда «GANO EXCEL» Корпорациясининг ноёб, дунёда тенги йўқ, 100% табиий озуқа маҳсулотларидан саксон минг нафардан зиёд киши ўз соғлиғини мустаҳкамламоқда.

Шунингдек, «Устоз-Шогирд» йўналиши асосида ҳар бир шогирдга касб-ҳунар кўникмаси бепул ўргатилмоқда. Бугунги кунда жамоада якка тартибда фаолият олиб бораётганлар сони 500 нафар кишига яқинлашди.

Муяссар ИБРОҲИМОВА суҳбатлашди