“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Замирахон УМАРОВА

Замирахон УМАРОВА,

Наманган вилояти Уйчи тумани она тили ва адабиёти фани методист ўқитувчиси

Бундан бир аср аввал маърифатпарвар бобомиз Чўлпон "АДАБИЁТ ЯШАСА МИЛЛАТ ЯШАЙДИ" деганлар, шу нуқтаи назардан қараганда, бугунги кунда адабиёт фани умумтаълим мактабларида қандай ўқитилмоқда ва янги ўқув дастурининг мазмун-моҳияти, мақсадини, шу билан бирга, бизни олдимизга қўяётган қатор вазифалари нималардан иборат эканлигини қай даражада ҳис этаяпмиз?

Бугун адабиёт ўқитувчиси адабиётни миллатни тарбияловчи, уни маънавиятини шакллантирувчи, аждодлар руҳини ёд этувчи, бир сўз билан айтганда, Ўзбек деган ном билан кўкси ғурурга тўлиб, фақат ВАТАН учун хизмат қилишни ўзининг муқаддас бурчи эканлигини янада чуқурроқ ҳис этмай туриб, таълим бераётган ўқувчиларидан юқори самара кутиб бўлмайди. Биринчи ўринда ўқитувчининг ўзи адабиётдан адабий, одобий, халқона, ижтимоий, сиёсий сабоқ олган, етарли даражада қуролланган, юксак маънавиятли бўлиши лозим.

Ана шундагина ўқувчиларига бадиий адабиётнинг компенсаторлик хусусиятини кўрсата олади. Дарсларни сўнги педтехнология асосида юқори самарадорликни кутиб, адабиёт дарсига ўзгача кайфият билан киришади. Бундай дарсни ўқувчилар интиқиб кутадилар. Устозлар орасида "жонли дарс", "қизиқарли дарс", "ҳаётий дарс", "буюк бир асарга тенг дарс" деган юксак номлар бор. Биз адабиёт ўқитувчилари ўқув дастурини ўқувчилар билимига қўйиладиган малака талабларида кўрсатиб ўтилганидек, дарсларимизда ҳар бир ижодкор ҳаёти ва ижоди бўладими, бадиий асар бўладими, ҳар бири асосида аудиоматн, видеотасвирларни, тайёрлаб, методик қўлланмалардан, турли дидактик материаллардан мақсадли фойдалана олсаккина, юқорида айтиб ўтилган самарага эришамиз. Ўз ўрнида ўқувчиларимизни адабий-нутқий ва бадиий асарни таҳлил қилиш компетенсиясини шакллантирган бўламиз. Дарс нечоғли жонли ўтилса, ўқувчини бадиий асар ичига олиб киришга эришамиз. Бу эса уни энди мактаб кутубхонасига етаклайди. Энди ўқувчида бадиий асарларни ўқишга, уни таҳлил қила олишга, бугунги кун билан боғлашга бўлган лаёқатини шакллантиради.

Ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш, фан хоналарини энг замонавий компьютер техникаси билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун синф хоналарига телевидение, радио, кино, видео, интернет олиб кирилмоқда. Бундай АКТ иштирок этган дарслар умумий бир ном билан "медиатаълим"деб юритилмоқда.

Медиатаълимнинг энг муҳим вазифаларидан бири ёш авлодни бугунги глобаллашиб бораётган ахборот оқимида ҳар хил ахборотни олиш, унинг моҳиятига тушуниб етиш, инсон руҳиятига ижобий ёки салбий таъсирини фаҳмлаш ва ундан мақсадли фойдаланишга ўргатишдан иборат. Демак, биз хоҳлаймизми, хоҳламаймизми биринчи навбатда ўзимиз АКТ воситалари билан таъминланган бўлишимиз, уни ўқув машғулотига тадбиқ эта билишимиз керак. Шу ўринда савол туғилади. Республикамизда фаолият юритаётган таълим муассасаларининг ўқув хоналарида компьютер, проектор каби АКТ воситалари етарлими? Албатта, бу саволга: "Ҳа, тўлиқ таъминланган", — деб жавоб бериш мушкул.

Энди бизни олдимизда турган муаммо: ҳар бир адабиёт фани ўқув хонасида ахборот коммуникацион технология воситаларини йўқлиги. Чунки бошланғич синфда тўла, ҳар бир дарсда мултимедиалар ёрдамида фанларни осон ўзлаштирган ўқувчи, энди юқори синфга кўчганда, барча фанларни шундай техник воситалар ёрдамида ўзлаштиришни хоҳлайди. Шу ўринда Хитой файласуфи

Конфуций фикрларини эслайлик.

— Эшитганимни ёдимдан чиқараман.

— Кўрганимни эслаб қоламан.

— Мустақил бажарсам, тушуниб етаман.

Бугунги кунда ўқув машғулотларида фойдаланаётган мулътимедиа дастурларини ўқувчи кўради, мустақил бажаради, осон тушуниб етади. Уларда эркин фикрлаш, ҳар бир воқеа-ҳодисага муносабат билдириш лаёқати шаклланади.

Фидойилик устоз ва мураббийларга хос фазилат. Шу ўринда биринчи президентимиз И.Каримовнинг фидоийлик ҳақидаги фикрларини эслайлик.

"Ҳар куни, ҳар соатда фидойи бўлиш, ўзини томчи ва томчи, заррама-зарра буюк мақсадлар сари чарчамай, толиқмай тинимсиз сафарбар этиб бориш, бу фазилатни доимий, кундалик фаолият мезонига айлантириш — ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шу".

Демак, мақсад битта, у ҳам бўлса, ўқувчиларга берилаётган таълим - тарбия сифатини ошириб, уларда коммуникатив компетенсияни шакллантириш, мустақил ҳаётда ўз фикрига, ўз сўзига эга бўлган ватанимиз эртанги кунини дадил давом эттириб, юқори марралар сари интиладиган ёшларни тарбиялашдан иборат.