“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Инсон қалбидаги гўзаллик

Мирзоҳид ДАМИНОВ,

Бухоро вилояти ХТБ бошлиғи:

– Китоб дунёдаги энг буюк мўъжизалардан бири. Шахсан мен учун китоб танлашда мезон йўқ. Мен ўз маънавиятим, руҳиятим чанқоқлигига қараб китоб танлайман. Мен асарлари билан инсон қалбига йўл топа олган шоир, ёзувчиларнинг китобларини танлайман. Инсон маънавияти ва руҳиятига ижобий таъсир қиладиган, яхшиликка етаклаб, ёмон иллатлардан қочишга ундайдиган китобларни ўқиш одамга қушдай енгиллик бахш этади.

– Дунё тамаддуни ривожланган тезкор ахборот даврида глобал муаммоларга ечим топиш учун китобдан қандай фойдаланиш керак. Бу борада китобнинг ўрнини қандай баҳолайсиз?

– Бугунги тезкор ахборот даврида глобал муаммолар ечимида китобнинг ҳам ҳеч нарсага тенг келолмайдиган ўз ўрни, ўз аҳамияти мавжуд. Илм-фаннинг ҳар бир соҳасида китобдан қўшимча фойдаланиш зарур, деб ўйлайман. Зеро, китоб ҳар бир инсон қалбидаги ажиб гўзаллик, маънавиятнинг бебаҳо хазинаси, кўнгил кўзини яшнатувчи, меҳр шуъласини шакллантирувчи, ёт ғоялардан асровчи чин дўст ҳамдир. Яна китоб – қалб гавҳари, кўнгил зийнати.

Бугун мутолаанинг ёшлар тарбияси ва маънавиятига таъсири, яхши ва савиясиз китоб ўқишнинг оқибатлари ҳақида гапирсангиз.

– Бугун глобаллашув даврида китоб мутолаасининг ёшлар тарбияси ва маънавиятида таъсири жуда муҳим. Чунки, ёшлар ҳаётига интернетнинг жадал суръатлар билан кириб бораётгани, қисқа қилиб айтганда, китоб ўқиш ўрнига интернетга мук тушиш ҳолатлари кузатиляпти. Интернетдан тезкор маълумотларни олиш мумкин, аммо оила даврасида китоб мутолаа қилиб, таҳлил қилганга нима етсин?! Савиясиз китобларни маънавияти паст инсонлар, кимнингдир нафсониятига тегмоқчи эмасману, аммо шоир айтганидек, “дурбинда ҳам фақат ўзини кўрадиганлар” бизнес деб, пул ишлаш учун нашрдан чиқаради, деб ўйлайман. Китоб инсонга маънавий озуқа бериши барчага яхши маълум-ку. Наҳотки, шундай азиз неъматни бизнесга айлантириш мумкин бўлса?! Ахир китобнинг ҳам уволи бор. Маънавиятнинг ҳам уволи бор. Бир куни келиб, ана шу савиясиз китобларга сарфларни чоп этишга ёки ўқишга кетган вақтнинг, меҳнатнинг, кўз нурининг уволи тутмаса деб қўрқаман.

Халқ таълими тизимида китоб тарғиботи бўйича қандай ишлар амалга ошириляпти?

– Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш, уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш мақсадида анъанавий тарзда таълим муассасаларида қуйидаги тадбирлар белгиланган:

1. “Адабиёт кунлари”

2. “Китобим – офтобим”

3. “Китоб тақдимоти”

4. “Бир фарзандга уч китоб”

5. “Мен, отам, онам, бувим, бувам китобхон”

6. “Энг яхши китобхон ўқувчи”

7. “Китобхон мактаб”.

“Адабиёт кунлари” тадбирида “Китоб тақдимотлари” ўтказилади. Шу йилнинг 17-сентябрида Вилоят мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтган “Болалар китоби” II республика фестивали ўқувчилар қалбида китобга бўлган меҳрини янада ошириб, ўчмас из қолдирди, деб ўйлайман.

Сиз мутолаа учун қандай мезонлар асосида китоб танлайсиз?

– Китоб дунёдаги энг буюк мўъжизалардан бири. Шахсан мен учун китоб танлашда мезон йўқ. Мен ўз маънавиятим, руҳиятим чанқоқлигига қараб китоб танлайман. Мен мутолаа учун ўз асарлари билан инсон қалбига йўл топа олган шоир, ёзувчиларнинг китобларини танлайман. Инсон маънавияти ва руҳиятига ижобий таъсир қиладиган, яхшиликка етаклаб, ёмон иллатлардан қочишга ундайдиган китобларни ўқиш одамга қушдай енгиллик бахш этади.

 

Жавоҳир ИСМОИЛОВ суҳбатлашди