“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Назм
  • 39 марта кўрилган.

Сага

Қумнинг бир заррасиман, аммо бепоён чўлнинг дардини ортмоқлаб юрибман.
Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунё­да кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир...
 
Сага
Тонгда кузатмоққа чиқдинг беозор,
Дилимга хуш ёққан сўзларни айта.
Мен сени ҳеч қачон унутмасман, ёр,
Мен сени ҳеч қачон кўрмасман қайта.
 
Жунжиккан вужудим қучоқлаб, инон –
Ўйладим, эй Худо, паноҳим қайда?
Унутмасман энди сени ҳеч қачон,
Учрашмасмиз бир умр қайта.
 
Бу дунё салтанат – бариси бозор,
Унутилар чумоли оққандек сувда.
Ва лекин мен сени унутмасман, ёр
Ва лекин мен сени топмасман қайта.
 
Ана, олучазор биз каби ёлғиз,
Кўзда ёш шамоллар забтига кўнди.
Яхши ҳам ёмон ҳам қайтар шубҳасиз
Мен сенга ҳеч қачон қайтмасман энди.
 
Энди юракларда тоғдек ўкинч зор,
Руҳимиз учмоқда қўшиқлар айтиб.
Ва лекин мен сени унутмасман, ёр
Ва лекин мен сени топмасман қайтиб!
Андрей ВОЗНЕСЕНСКИЙ,
Рус шоири
 
Шукур СОДИҚ таржимаси