“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Назм
  • 326 марта кўрилган.

ҒАЗАЛЛАР

Алишер НАВОИЙ

***

На бўлди, дардима, эй бевафо, даво қилсанг,

Вафога ваъда қилиб, ваъдага вафо қилсанг?

 

Танимни қурб физосида хоки роҳ этдинг,

Бошимни васл эшикига ошно қилсанг.

 

Сунуб қўлумни юзунгга, мурод этиб ҳосил,

Очиб юзунгни, кўзум ҳожатин раво қилсанг.

 

Висол авжи бийик, эй кўнгул қуши, сен паст,

Етишмак анда не мумкин, агар ҳаво қилсанг.

 

Жаҳон ғамин чу олур, бер қадаҳни, эй соқий,

Олурмен, икки жаҳон мулкига баҳо қилсанг.

 

Замона аҳли жафосин тағофул айларсен,

Алар тағофул этиб, кош, сен жафо қилсанг.

 

Агарчи аҳли наводур, вале ул ой боқмас,

Навоиё, неча булбул киби наво қилсанг.

 

Эврулай бошингғаву беҳушу ҳайронинг бўлай,

Бир замон садқанг бўлай, ҳар лаҳза қурбонинг бўлай.

 

Хони васлингдин агар қовса, рақибинг рағмига,

Кўнглум истардек тахайюл бирла меҳмонинг бўлай.

 

Нетти, жон топсам висолингдин лабингнинг холидек,

Кўзу зулфунгдин неча масту паришонинг бўлай.

Хуштурур – васлинг майидин ҳар тараф хирқамда доғ,

Неча, жоно, мубталойи доғи ҳижронинг бўлай?!

 

Гарчи бандангмен, мени озод қилма лутфдин

Ким, қуюндек садқаи сарви хиромонинг бўлай.

 

Танни жилванг вақти туфроқ айлай, эй чобуксувор,

То бошингға эврулурға гарди майдонинг бўлай.

 

Эй Навоий, гунгу лол истар эсам, тонг йўқ, сени,

Тобакай озурдаи фарёду афғонинг бўлай?!

 

Кўнглум ўртансун, агар ғайрига парво айласа,

Ҳар кўнгул ҳамким, сенинг ишқингни пайдо айласа.

 

Ҳар киши васлин таманно айласам, навмид ўлай,

Ҳар киши ҳамки, сенинг васлинг таманно айласа.

 

Ўзгалар ҳуснин тамошо айласам, чиқсун кўзум,

Ўзга бир кўз ҳамки, ҳуснунгни тамошо айласа.

 

Ғайр зикрин ошкоро этса, лол ўлсун тилим,

Қайси бир тил ҳамки, зикринг ошкоро айласа.

 

Рашкдин жонимға ҳар наргис6 кўзи бир шуъладур,

Боғ аро ногаҳ хиром ул сарви раъно айласа.

 

Офият жонимға етди, эй хушо, муғким мени

Бир қадаҳ бирла харобот ичра расво айласа.

Даҳр шўхиға, Навоий, сайд бўлма, нечаким

Кун узори узра тун зулфин мутарро айласа.

 

Гул керакмастур менга, мажлисда саҳбо бўлмаса,

Найлайин саҳбони, бир гул мажлисоро бўлмаса?!

 

Базм аро хушдур қадаҳ кавкаб, вале эрмас тамом,

Мутриби хушлаҳжаи хуршидсиймо бўлмаса.

 

Меҳру Моҳу6 Муштарию Зуҳра чун қилди тулуъ,

Ҳеч наҳс ахтар тулуъи анда қатъо бўлмаса.

 

Мунча ҳам бўлса муяссар, жамъ эмас хотир ҳануз,

Токи муғ кўйида бир маҳфуз маъво бўлмаса.

 

Чун бу ерда ичкаридин руст боғланди эшик,

Одам эрмас ул кишиким, бодапаймо бўлмаса.

 

Хуш турур бу навъ амният, вале оқшомғача

Гар фалакдин бир хиёнат ошкоро бўлмаса.

 

Ҳар кишига умрида бу навъ бир кун берса даст,

То абад ғам йўқ, агар бўлса яна ё бўлмаса.

 

Умр базмида нашот асбоби дилкашдур басе,

Гар ҳаводис шаҳнасидин анда яғмо бўлмаса.

 

Эй Навоий, гар насибингдур абад умри, керак –

Хотирингда ёрдин ўзга таманно бўлмаса.