“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Наср
  • 650 марта кўрилган.

ОҒЗАКИ ҲИКОЯЛАР

Хуршид Дўстмуҳаммад

стол

 эрталаб хона ҳайҳотдай чароғон стол баҳайбат ёнғоқ дарахти рангдор ялтироқ кўз қамашади афтинг кўринади аксингдан столга гард юқади артасан доғ кетмайди кўзинг кўзингдан кўз узмайди нари кетасан бери келасан стол бақраяди телефон телефон телефон оппоқ садаффф қатор қатор қўша қўша қўл чўзасан истиҳола стол анграяди ўнғайсизланиш стол ўнг жавон уч қават бир икки уч очсаммикан сўл жавон уч қават бир икки уч тутқичлар шарақа шуруқ жаранго журунгг жаранго журунггг очсаммикан юрак гуп гуп гуп гуп гуп гуппп энтикиш истиҳола  хииии  ручкалар қаламлар дафтарлар ён дафтарлар тақвимлар эҳеееее китобчалар кўз қамашади стол кўз узмайди истиҳола масъулият хижолат

  пешин стол ёнғоқ дарахти ёғочи рангдор кўз узмайди қўнғироқ қўнғироқ лаббай ўзим ўзим раҳмат қўнғироқ яна лаббай раҳмат телефон котиба қаҳва насиба ассалом ҳа энди миннатдорлик топшириқ рухсатми рухсат қабул диалог соғ бўлсинлар котиба насиба қабул табрик телефон лаббай хўп мутлақо ўша ўша шараф масъулият қабул қўнғироқ лаббай машварат машварат машшуваратт хўп албатта эътибор лаббай мумкинми мумкин мумкинми мумкин мумкинми мумкин эъзоз сукунат сокинлик котиба чой насиб насиба шом стол ёнғоқ рангдор ялтирайди телефонзор рақамзор сўззор шом котиба насиб насиба телефон саломат бўлсинлар қўнғироқ қилиб туринг бажонидил бажонидил сиз учун сиз учун қаҳва чой биз ҳамиша қоронғи ойнадевор шаҳар чироқлар стол ёнғоқ котиба хона оппоқ чой қаҳва насиба чарчоқлар  вазифа стол қўнғироқ лаббай ялтироқ вазифа толиқиш қўнғироқ очиқиш вазифа йўл йўл уй оила стол ёнғоқ так так что да нууу алламбало алиё ҳмм нимага қўнғироқ қилинг қўнғироқ йўқ йўқ биз хизматчилик ҳаааа азизим нет нееет что вы қулоғим сизда лаббай хўп хўп бўлади ёзиб олдим бугуноқ ҳозироқ стол ёнғоқ қуйма хона нимқоронғи стол бақраяди толиқиш сукунат чарчоқ сокинлик қаҳва қаҳва қаҳҳваа ваҳҳааа хуфтон

 чироҚ 

ҳу дийдоргинанг ўчсин ўчдими ҳар кунги пайт ўчди ўчса ўчар ухлайвер ухлаётгандим ҳовлидаги чироқ ўчгандан уйғониб кетдим ухлайвер дедимку ўзингизчи ўзингиз нега ухламаяпсиз мен ҳам уйғониб кетдим соат биру ўн уч тавба тағин бир вақтда ҳайронман ўн кундан ошдими саноқдан адашдим ўн кундан ошди биру ўн уч тўғри биру ўн уч ҳамма ухлаб ётганда ҳамма ухлаётганда зиёни йўқ нега зиёни йўқ бўларкан менга қаранг тағин биров атайин ўчираётган бўлсая эсингни едингми айтаманда кимга зарил ярим тун бировнинг чироғини ўчириш қўлгинаси синсин алжима алжийман бола уйғониб кетади мен алжимаганим билан ҳозир бошлашади ваҳимачи бўп қопсан жим ёт ваҳима қилаётганим йўқ ана эшитмаяпсиз қулоғингиз оғир сизга мазза ваҳима кўтарма дедим жиминг эшитинг қитирлаяпти йўғе шарпа келди секин ўғлинг устини ёп жим ётинг ана кўрасиз дарвозанинг ёнига тўпланишади йўқ нарсага намунча бўғилмасанг йўқ нарса дейсиз неча кундан бери ўзингиз эшитиб ётибсизку неча киши ўзи улар ётган жойимда уларнинг нечталигини қайдан биламан овозига қулоқ сол ғўнғир ғўнғир холос баланд паст ориқ бақалоқ дарвозага тармашгани тармашган қоранг ўчкурлар оғзингга қараб гапир уйингда иссиқ ўрнингда ётибсан иссиқ ўрним титраб кетяпман титрамаяпсан қалтираяпсан тишим такиллаяпти қўрқма қандайига қўрқмай ўраниб ёт ўранганим билан тарақа туруқ тарақа туруққ тутқич торта торт торта торт тортаверсин ке ухлай қоламиз тавба кейин тармашади тармашгани билан дарвозани ошиб ўтолмайди мақсади ичкарига кириш бўлса қўнғироқни чалмайдими қўрққанингдан миянг ишламай қоляптими сизга шундай гап бўлса чироқ бўлмаса қўнғироқ чалинармиди чироқ йўқлигини улар қаердан била қолади ўзинг айтдингку аввал чироқни ўчиришади сўнг келишади қоронғида нима қилади келиб нима ёруғда келсинми бўлди бас қил ёт ухла ҳозир ўғлинг хархаша бошлайди ана тарақа туруқ тарақа туруққ тақилламади дарвоза гурсс гурсс чиқиб очайми қимирламанг тарақа туруқ гурсс гурсс чақиради нечта иккитами олтитами бир гўр қуроли бўлса қуролга бало борми нима биз биз биз бизлайверма бир балони сезишганки келишяпти келса нега кирмайди кирмасдан ҳам билади нимани билади сен билан алжиётганимизни нафасингиз совуқ совуққ нафасим иссиқ совуқ иссиқ совуққ қоронғида нима дейсан қизиқ қизиққ эшитиш билиш керак лодон майда чуйда гап учун чироқни ўчириш қўйинг билағон жимгин овозингни ўчиргин тинч ётгин боланг бағрингга бос ёт овозинг даминг чиқмасин йиғи ўчир йиғи болани уйғотасан йиғи неча айтдим маҳаллага чиқинг улар ҳам билиб қўйсин дедим улар билади нимани билади ўлни билади қолни билади сениям маниям ҳамманиям билади қаттан билади маҳалла билмаган нарсаси йўқ билса бизда нима гуноҳ биз нима қилдик нега дарвозамиз тагига тўпланишади фақат бизникига эмас кимникида чироқ ўчса ҳамманинг дарвозаси олдига келишяпти ҳу қораси ўчсин кемай мана шунақа вайсашларингни билиб келади билса билар билса билар жим жиминг ана итаришяпти дарвоза ағдарилиб тушмасайди ағдарилса ундан нарига ўзи чириб адо бўлган ғала ғовур ғала ғовур бу сафар кўпроқми вой худойимей онааа ана уйғотдинг тарақа туруқ тарақа туруқ гурссо гурсс хунаса уйғонди опааа минггг ухла болам ухла дадааа мен шу ердаман шу ердаман ухла ухлагин дарвоза тарақа туруқ тарақа туруқ ғўнғир ғўнғир шовқин намунча қоронғи зимистон қорооннғғи шов­қин зўрайиши шарпалар тўдалашяпти чироқ ёниб қолармиди чироқ ёнади чироқ ёнса анавиларнинг қораси ўчади оннаа нннимма ухла болам жим жимгин секин ууууу бола йиғи чийоқ ёқ чийоқ онааа дадааа чироқ ёнса чироқ ёнади ҳаммаси кетади уфф нима кетади нимани кетади деяпсан бобов дадааа бобоввв

дарахт

дарахт ориқ новда елим варақ эълон икки хонали уй оламан эълон уч хонали уй сотаман эълон қоғоз келтирамиз эълон ғишт қуяман эълон ғишт тераман эълон сувоқчиман эълон ўрачи керакми эълон соч оламан дарахт мих эълон бит боқаман эълон семиртираман эълон оздираман мих елим эълон мих елим эълон мих елим эълон ўқишга киритаман кучукча сотаман сов­лиқ қочираман эълон бахтингизни очаман эълон арзон торт пишираман эълон машина сотаман урилмаган эълон гул сотаман дарахт эълон елим мих елим мих қоғоз мебел оламан эски туски керак эски туски эълон дарахтт елим мих эълон компьютер сотаман сотка тузатаман эълон елим ашула айтаман эълон мих уйим меҳмонхона эълон уйим карвонсарой эълон уйим дийдор ширин эълон соч бўяйман эълон соч ўстираман дарахттт эълон диссертация ёзиб бераман эълон дарахт экаман ўғриларни топаман эълон чириган гўнг бор тухум бор патир бор сомса бор зира бор думба бор китоб бор эски туски бор сим бор махси бор куй бор қўшиқ бор гул бор бор бор бор боооррр сотаман сотаман сотамааааннн дарахтттт йўғон қоғоз елим мих эълон эълон ээээълоооннн қасира қусур қааарррссс…