“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Наср
  • 691 марта кўрилган.

АВВАЛ ЎЗИНГГА БОҚ...

Дуглас Л.ХАСКИС,

Америка адиби

Бир оила янги уйга кўчиб ўтди. Хотини уйқусидан уйғонгач, деразадан ташқарига қа­ради ва торга ёйилган қўшнисининг чойшабларига кўзи тушди. 

– Қўшнимизнинг чойшаблари ювилганга ўхшамайди-я, –  сўз қотди аёл эрига қараб. Ундан жавоб бўлмагач, қўшиб қўйди: – Менимча, ҳамсоямизнинг совуни яхши эмас ё кир ювишни билмайди.

Хуллас, ҳар сафар қўшниси чойшабларни ёйганда, аёл унинг эпсизлигини айтиб куларди. Бир кун у одатдагидан кеч уйғонди ва нигоҳи деразадан ташқарига тушиши билан ҳайратдан ёқа ушлаб қолди.

– Кўз тегмасин, қаердан офтоб чиқди, бугун қўшнининг чойшаблари топ-тоза ювилибди-ку! Ана энди у кир ювишни ўрганибди, дадаси.

– Йўқ, хотин, – деди эр, –  шунчаки мен бугун эрта туриб, деразаларни ювиб қўйдим... 

 

ҲАҚИҚИЙ ИШҚ

Хушрўй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста-аста қадам ташлаб борарди.

Ортидан бир эркак яқинлашди ва:

– ўоят сулувсиз, вафодорим бўлинг, – деди.

Аёл бошини чайқаб, майин табассум билан:

— Мендан сизга ёр чиқмайди. Ортимиздан келаётган аёл мендан кўра сизга кўпроқ муносиб. У ҳам сулувликда кўплардан қолишмайди, — деди.

Эркак ортига ўгирилди ва бадбаша бир аёлга кўзи тушди.

– Йўқ! – рад этди у дарҳол. – Кўнглим ёлғиз сизни дейди.

Хоним жавоб берди:

– Агар ишқингиз чинданам менга тушганида, ортга ўгирилмасдингиз!

 

Инглиз тилидан Лобар НОРБОЕВА таржимаси