“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

БИЗНИ МАЪЗУР ТУТАСИЗ

Биз ушбу фикрларни, эътирофу мулоҳазаларни газетамизда олиб чиқишга, тўғриси, тортиндик. Аммо хориждагиларнинг газетамизнинг ҳар сонини кузатиб бораётганлари ва албатта, ўзларини қидираётганларини билганимиздан сўнг ўз саҳифаларимизда ҳавола этишга қарор қилдик. Сизга нокамтарликдек туюлиши мумкин бўлган ушбу қароримиз учун бизни маъзур тутасиз, деган умиддамиз.

 

Рориҳе АВАНЕРИНГА,

Кения, Найроби адабиёт жамияти маслаҳат кенгаши котиби

– Бир ой аввал дунёда Ўзбекис­тон аталмиш бир ўлканинг борлигини билмас эдим. Бугун қўлимда, ўша жаннатмакон диёрнинг интернетдан йўлланган адабий газетаси турганига, рости, ишонгим келмаяпти. “Китоб дунёси” – мен учун Ўзбекистоннинг адабий элчиси, дунёда мен ҳам борман, дея баралла янграган тириклик садосидир.

 

Сён ЗИГУРДСОН,

Исландия, Шеърият бирлашмаси саркотиби

Биз каби олис шимол халқлари қўлигача етиб келувчи “Китоб дунёси” қандай газета, деб сўровчилар кўп топилади. Уни электрон оламиз ва дастлаб компютер экранида ўқиймиз-у, аммо газета ҳудди бизнинг бағримизда тургандек. Мазкур газета сабаб ўзбек тилини ўрганишга қарор қилдим. Улуғ ўзбек маданияти ва адабиётини бизга етказаётгани учун газетамизга катта раҳмат! Ижозат берсангиз, энди ўз ташриф қоғозимга Ўзбекистондаги “Китоб дунёси” газетасининг Исландиядаги вакили, деб ёзиб қўйсам!

 

 

Пак Ҳи КАН,

Шимолий Корея, айни пайтда Таиланднинг “Мидире” журнали раҳбари

– “Китоб дунёси” – бу энг аввало, эркин ижод майдонидир. Мен ҳар гал газетани ўйласам, тинч­лик нашидасини суриб, бир латиф суҳбатлар қураётган ижодкорлар кўз ўнгимда гавдаланади. Ишонаманки, келгусида “Китоб дунёси” газетаси ёзувчи озодлигининг ҳақиқий ҳужжатига айланади.

 

Онора ТАЭДА,

Япония, Осака эркин ижодкорлар маркази ходими

– Кўҳна Шарқу кекса Ғарбнинг ўқилдизларига яқинлаб бораётган “Китоб дунёси” газетасига ҳавасим келади, кўнглимда уни не учундир қутламоқ истаги алангаланиб бораверади. Балки бу, кўринмас ришталар ила боғланган кўнгиллар сабабдир? Нима бўлганда ҳам, Марказий Осиёнинг энг илғор газетаси қайси, деган саволга энди мен ҳеч иккиланмай “Китоб дунёси” – Ўзбекистон, дея оламан. Айнан шундай мукаммал жавоб бериш бахтини менга туҳфа қилгани учун газетамиздан миннатдорман.

 

Эда АҲИ,

Эстония, “Сўз” адабий журнали ёшлар бўлими раҳбари

“Китоб дунёси” мен билган, битта тилда чиқадиган бармоқ билан санарли трансмиллий газета. У ёлғиз ўзбек тили орқали чин маънода дунёга танилмоқда. У ҳақида ўйларканман, онгимда қандайдир оддийгина газета эмас, балки, ўз номи билан умуман бош­қа дунёдир.