“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Мактублар
  • 105 марта кўрилган.

ПИРИМҚУЛ ҚОДИРОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ МАКТУБИ

 

Қадрли Абдулла ака!

Янги йилларингиз муборак бўлсин. Пленумга келасиз деб кутган эдик, афсуски келмадингиз. Кейин Асқад ака пьеса устида ишлаётганингизни айтди. Қалай, яхши кетаяптими? Янги йилда унинг муваффақият билан саҳналаштирилишини тилаймиз.

Пленум анча қизғин ўтди. Ҳақ билан ноҳақнинг кураши ҳамма жойда бор-да. Съезднинг энг яхши натижаларидан бири шуки, менимча ҳақиқат учун самимий курашувчиларга зўр, янги қурол берди.

Янги йилда Сизга, Кибриё опага мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик, катта ижодий ютуқлар тилаймиз.

Салом ва эҳтиром билан

Пиримқул.

26/XII-61