“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

  • Рукн: Мактублар
  • 551 марта кўрилган.

МИННАТДОРЛИК

Шоир ва таржимон Асрор Мўмин Доғистон халқ шоири Расул Ҳамзатов асарларидан таржима қилган “Менинг Доғистоним” (Биринчи китоб, 2008 йил), “Менинг Доғистоним” (Биринчи ва иккинчи китоб, 2011 йил), “Аёлларни асранг” (2012 йил), “Мен юз қизга шайдоман” (2014), “Аёллар кўп, Она ягона” (2016 йил) ва бошқа китобларини Доғистонга жўнатган эди. Яқинда унга Доғистон Республикаси Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Анатолий Карибовдан телеграмма келди.

Махачқальа

Ҳукуматга оид. 100000, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Ўзбекистон кўчаси, 16-А уй. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Асрор Мўминовга

Ҳурматли Асрор Мўминов!

Республика раҳбарияти ва Доғистоннинг барча зиёлилари номидан бизнинг буюк шоиримиз Расул Ҳамзатов ижодини юксак баҳолаганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Сизнинг таржимангизда Расул Ҳамзатов шеърияти ўзбек китобхонларининг маънавий бойлигига айланди. Ўз навбатида Доғистон китобхонлари ҳам Абдулла Орипов, Асқад Мухтор, Раҳмат Файзий каби ўзбек шоир-ёзувчиларини яхши билишади ва уларнинг асарларини севиб мутолаа қилишади. Бу Ўзбекистон ва Доғистон халқлари ўртасидаги маданий ҳамкорликни мустаҳкамлайди ва гуллаб яшнашига хизмат қилади.

Ҳурматли Асрор Мўминов! Сизнинг Расул Ҳамзатов ижодидан қилган таржима китобларингиз бизнинг буюк ҳамюртимиз музейидан муносиб ўрин олади. Сизга мустаҳкам саломатлик ва битмас-туганмас илҳом тилайман.

Ҳурмат билан

Доғистон Республикаси Ҳукумати

раисининг биринчи ўринбосари А.Карибов

2016 йил 2 август