“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Ташриф

Қорақалпоқ адиби, Эл-юрт ҳурмати ордени соҳиби:

Шароф УСНАТДИНОВ,

— Эти-тирноқ, дўсти-иноқ, ўзбегу қорақалпоқ халқлари адабиёти, маънавий ҳаёти Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида чоп этилаётган барча адабий нашрларда кенг миқёсда ёритиб келинмоқда. Бизнинг давримизда адабиётга алоҳида эътибор берилганидан, маънавиятга барча эшиклар ланг очилганидан далолат бу! “Китоб дунёси” ҳам ўз ён-атрофидаги оға-ини адабий нашрлар қатори икки халқнинг адабий-абадий бирдамлиги борасида кўп ва хўп хайр­ли ишларни амалга ошираяпти. Қисқа давр ичида Ўзбекистондаги бу кенжатой адабий нашр нафақат халқларимиз адабиёти, балки дунё адабиёти намуналарини бинойидай тар­ғиб қила бошлади. Қувонадиган жойим шуки, газета саҳифаларида биз — қорақалпоқликларнинг кекса ёки ўрта авлоди ижодкорларинигина эмас, балки ёш-ўсмирларимиз ижодини ҳам адабиёт майдонига олиб чиқди. Бугун шу газета орқали кўплаб ёш қорақалпоқ қаламкашлари ўз бўй-бастини кўрсатмоқда. Шунинг учун биз учун, келажагимиз учун бу нашр қадрли. Истагим, “Китоб дунёси” ҳар бир қорақалпоқ хонадонига кириб борсин!

Кўз тегмасин!