“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Маҳалла гузарида кутубхона

Маҳаллалар жамиятнинг муҳим бўғини ва таянчидир. Бугунги кунда мамлакатимизда маҳаллаларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш ва мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Кучли фуқаролик жамиятида маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, халқ орасида нуфузини яхшилаш ва намунали маҳаллаларни ташкил этишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муваффақиятли амалга оширилаётганлиги аҳамиятлидир.

Инсоннинг маънан етук, интеллектуал салоҳиятли бўлишида, ҳуқуқ ва мажбуриятларни тўла қонли англашида маҳаллаларнинг ўрни беқиёсдир.

Бугунги кунда республикамиздаги ахборот-ресурс марказлари қаторида маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида ҳам кутубхоналар ташкил этилганлиги кишини қувонтиради.

Олмазор туманидаги “Чиғатой-Оқ тепа” маҳалласи ҳам бугунги кунда республикамиздаги энг кўзга кўринган, намунали маҳаллалардан ҳисобланади. Етти мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла гузари доимо одамлар билан гавжум. Фаоллар ҳар бир хонадон, ҳар бир одам билан сидқидилдан ишлайди. Айниқса, маҳаллада ёшлар ва таълим-тарбияга бўлган эътибор, уларнинг маънавий баркамол бўлиб вояга етишлари учун барча қулайликлар муҳайё қилинган. Энг муҳими, маҳалла гузарида ахборот-ресурс маркази – кутубхона ташкил қилинган бўлиб, бу даргоҳ доим маҳалладагилар билан гавжум. Ахир икки минг нафардан ошиқ ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказишда маҳаллага таяниши табиий.

– Ёшлар китоб ўқишга қизиқади. Шу боис, биринчи галда уларнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олиниб, кутубхонамизни маънавий-маърифий рисолалар, адабиий-бадиий асарлар билан тўлдирганмиз ва улар мунтазам равишда янги адабиётлар билан бойитиб борилади, – дейди маҳалла маслаҳатчиси Ҳилола Мусаева.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, маҳаллада доимий равишда ҳуқуқ тартибот ходимлари, жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, фаоллар ва фуқаролар билан ҳамкорликда маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилиб келинади. Бундай йиғинлар, бирдамлик ёшларимиз онгида миллий қадриятларимизга ҳурмат, она ватанга садоқат руҳини мустаҳкамлашда, халқимиз орасида тинчлик-тотувлик, меҳр-мурувват ҳамда ҳамжиҳатлик қўрғонини бунёд этади. Сизу бизнинг вазифамиз эса ана шу қўрғонни кўз қорачиғидек асрашдир.

 

Ўз мухбиримиз