“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Мурасаки ғунчалари

Мурасаки Сикибу

Х асрнинг иккинчи ярми ХI асрнинг биринчи ярмида яшаган Мурасаки Сикибу (адибнинг тахаллуси, асли исми номаълум) қаламига мансуб “Гэндзи ҳақида қисса”(“Гэндзи моногатари”) асари ҳақли равишда япон ва дунё маданиятининг ноёб дурдоналаридан ҳисобланади. Ўртаҳол давлат хизматчиси оиласида улғайиб, оддий сарой ходимаси бўлган Мурасаки хоним ақл бовар қилмас даражадаги кенг қамровли, ўзи яшаган давр (Хайан даври) японларнинг ҳаётига оид жуда ҳам бой, қомусий бир асар яратишга мушарраф бўлганлар. Бу улуғвор ёдгорлик рус тилига тўлиқ таржима қилиниб, 1992 йили Москвадаги “Наука” нашриётида бешта китоб ҳолида чоп этилган. Ушбу нашрнинг олдинги тўртта китобига хусусан”Гэндзи ҳақида қисса”нинг ўзи киритилган бўлиб, бешинчи (илова) китобида японшунос олим Т. Л. Соколова-Делисинанинг кўламли кириш мақоласи, маълумотнома ҳамда кўрсаткичлари, қиссага киритилган қадимий япон халқ қўшиқлари ва шеърий бешликларнинг жамнома таржималари ўрин олган. Айтиш жоизки, Мурасаки хонимнинг насрий асарида халқ қўшиқларига ҳам, адибдан олдин ўтган ва у билан замондош бўлган маълум ҳамда номаълум япон шоирларининг кўплаб шеърларига ҳам кенг жой берилган.

Биз ана шу ўлмас асарга киритилган бешлик (қадимий ута, яъни, қўшиқ, замонавий танка) улгиларининг айримларини юқорида кўрсатилган илова-китобдан ўзбекчага ўгириб, диди нозик шеърхонларимиз эътиборига ҳавола қилмоқликни жоиз топдик.

Таржимондан

* * *

Барқут пардаларни очмасдан,

Биз бирга унутардик,

Тонгнинг нелигини.

.... Ўйловдимми мен сени,

Тушларимда кўра олмасам.

 

* * *

Кўкда сузган ой ҳам, ҳатто,

Менинг уйимдан,

Топар бошпана,

Сен эса булутлар панасида,

Ўтиб кетмоқ истагида.

 

* * *

Севги айрилиғи азоби...

Борми бундан бирор юпанч.

Оҳ, ҳеч бўлмаса сени,

Тушларимда кўрсайдим, ва, лек,

Тунлар мижжа қоқмасман энди.

 

* * *

Қоронғу кечада,

Юрмоқ хатарли-

Кутгин ойнинг балқишини,

Ва, отлангин йўлингга, жоним,

Ойдин чоғда кўриб қолай

дийдоринг.

 

* * *

Тунлар уйғонаман,

Кундузлар қарайман “оҳ” тортиб

ҳазин –

Соатлар вазмин.

Негадир бу баҳор новдаларда,

Куртаклар бўртмас, имиллаб...

 

* * *

Бутун ер юзасида қайда,

Меники аталмиш бир гўша?

Қай жойдаки мен –

Бошпана топгум дарбадарликда,

Ўша жойни атайман – “уйим”.

 

* * *

Оппоқ тўлқинлар,

Чопқиллашар қирғоққа,

Умримни шу ерга боғлаган тақдир.

Балиқчи ўғлонман, ва, тайин,

Йўқдир қўналғам менинг.

 

* * *

Балиқчи аёллар,

Қирқар денгиз ўтларни. Улар қатида,

Чувалчанг яшар. Барига,

Ўзим айбдорман. Кўз ёши тўкаман,

Сени эса қарғамасман ҳам.

 

* * *

Агарки бу тун, ўзига,

Сингдирган бўлса ҳам.

Мингта кузги кечани,

Айта улгурмасмиз бир-биримизга,

Ҳамма гапни тонги илк қуш қадар.

 

* * *

Ниҳоясиз чўзиқ,

Ва ҳасратли уйқусиз тунлар.

Ер юзида ҳаммадан кўра,

Менга нокерак,

Бу дунёда бесамар ҳаёт.

 

* * *

Пойтахтда қачонлар,

Бутоқлардан гуллар тўкилди.

Бу ерда, тоғда,

Қатор сафга тизилган,

Олчалар ғунча тўла.

 

* * *

Гар умримиз давоми,

Истакларимиз изнида бўлганида,

Юраккинам қон тўла,

Ҳадик ила сиқилармиди,

Яқинлашган ҳижрон олдидан.

 

* * *

Тонги шафақ ила,

Туриб ошиқаман.

Олхўрилар ёнига боғдаги:

Хавотирим – тундаги сабо,

Эсмадими ҳаддидан зиёд.

 

* * *

Саёз бу қудуқ сувида,

Сояси экс этар,

Мўъжаз, дея аталмиш тоғнинг,

Ва, лек, менинг севгим сенга,

Саёз эмас қудуқ сувидай.

 

* * *

Сол узоқлар қирғоқдан,

Бирровдан у орқасига,

Тағин қайтади шошиб.

Ҳар кез менинг ўйларим,

Қайтгани каби сенга.

 

* * *

Бу ҳолга ёлғиз сабаб,

Мурасаки ғунчаси:

Мусаки водийсининг,

Барча гули-ўланлари,

Кўнгилга мунчалар яқин.

 

* * *

Ёзмишимиз шу эрса,

Очиқ айтганинг маъқул,

Менга кўнглинг йўқлигини:

Нима зарил бизга ҳар ён қарамоқ,

Бир чилвирнинг икки учи сингари.

 

* * *

Ҳар қачон қизил-қирмизи,

Туюларди бу гул менга,

Беҳуд айтмас эканлар, аммо:

Тўйинмоқлиқ бор жойда,

Туссизланар, ҳаттоки, гуллар.

 

* * *

Юпқа, ҳарир кўйлагинг, ҳатто,

Икковмизни бўлаклаб турган,

Оғир ботарди менга

Наҳот энди бутун бошли тун,

Орамизга солади рахна.

 

* * *

Оарака яйловлари,

Ўланлари туссизланди –

Йўқотдилар дуркунликларин.

Энди улар таъмсиз отлар-чун,

Ва, ўроқчилар ўтарлар четлаб.

 

* * *

Мени яхши кўрганни,

Кўнглим тортмас. Нима бу –

Сазами ё ўч?

Менинг кўнглим ўзгада,

Кўпдан қолар жавобсиз.

 

* * *

Қамишли ирмоғида,

Қамишлар ўсиб кетган. Ўланлар

ора,

Суғоришга тўхтат отингни,

Ҳеч бўлмаса сувдаги аксинг,

Кўриб қолай бир бора тайин.

 

* * *

Исэ денгизида,

Балиқ овлар балиқчи.

Пўкак-ки, қалқийди тўлқинлар оша,

Пўкакми бу? Ва, ё, мени юрагим,

Ороми йўқ – безовта.

 

* * *

Хоридгидек узоқ,

Ёғади ёмғир. Бироқ ундан-да мўл,

Кўз ёшларим дарёси,

Борган сари намиқар енгим,

Ва висолга умид йўқ ҳали.

 

* * *

Ботқоқ ёнарқуртларига қарайман,

Ғамгин ўйлар оғушида:

Руҳим эмасми менинг,

Чорасиз дилим тарк этиб,

Дайдиган, тунлар адашиб.

 

* * *

“Ўйламасман сен ҳақда” дейман,

ҳаргиз,

Лекин, шу эмасми –

Ўйламоқ.

“Сўзламасман сен ҳақда” деб,

Ҳолбуки, сўзлаяпман.

 

* * *

Ҳижрон қирқар пайимни,

Оҳ, қачон кўрмоқ этади насиб,

Тоғдаги ғариб кулба олдида,

Йўсинлар орасида, гуллаётган,

Ямато мойчечакларини.

 

* * *

Сувратимга жалб қилмоқ-чун, сени,

Кўйлакларим киярман,

Ёрқин рангга бўялган.

Лекин, сийратим ёнқусини,

Сенга қандай етказарман.

 

* * *

Ҳукмдорлар шикор-гоҳи,

Карибоноону эманларида,

Йирик бутоқлар мўлдир,

Яқинлашди орамиз озроқ,

Соғинч эса кучли неча бор.

 

Таржимон Ҳайитбой АБДУСОДИҚ