“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

“Ватандан кетиш мен учун ўлим”

Борис ПАСТЕРНАК

Борис Леонидович Пастернак рус шоири ва ёзувчиси. Москвадаги таниқли яҳудийлар оиласида туғилган.

Пастернаклар оиласи ўртаҳол бўлишига қарамай, уларнинг уйида инқилобдан аввалги Россиянинг машҳур санъаткорлари меҳмон бўлиб туришган.

Скрябиннинг ижоди Борисда яхши таассурот қолдирган ҳамда у ҳам мусиқачи бўлишга аҳд қилган. Москва консерваториясига кириб ўқиди, кейин маълум бўлишича, унинг эшитиш қобилияти мусиқачилик учун етарли эмас экан. Мусиқани ташлаб, фалсафа ва динни ўргана бошлади. Москва университетининг тарих-фалсафа факультетига ўқишга кирди. 23 ёшида ўқишни Марбург университетига кўчирди.

Фалсафа билан қизиқиш ҳам узоққа бормади, рус қизи Ида Висоцкаяни учратиб, унга илгаридан бўлган муҳаббати жунбушга келди. Ўзини ўзи лирик эканлигига ишонтириб, Италияга сафар қилди-да, 1913 йилда Москвага қайтиб келди.

Ижодий фаолиятида пролетар мавзусидан чекингани учун қаттиқ танқид қилинди. Пастернак ишсиз қолган вақтларида инглиз, француз ва немис шеъриятидан рус тилига таржима қилиб кун кечирди.

1958 йили Швеция академияси Пастернакни “Замонавий лирик поэзияда жидий ютуқлари, шунингдек, улуғ рус романчилиги анъаналарини давом эттиргани учун” Нобель мукофоти билан тақдирланди. Шундан кейин совет газеталари бўлмиш – “Правда” ва “Литературная газета” шоирга зуғум қилиб, уни “сотқин”, “туҳматчи”, “Иуда”, “душман малайи” каби сўзлар билан айблайди. Уни ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқариб, мукофотдан воз кечишга мажбур қилдилар. Швеция академиясига “беҳад миннатдорман, таъсирландим, ҳайратландим, хижолатдаман” деб телеграмма берган Пастернак, тўрт кундан кейин иккинчисини юборди. “Менга берилган мукофот, мен яшаб турган жамиятда касб этган аҳамиятга кўра, мен ундан воз кечишим керак. Ўз хоҳишим билан воз кечаётганимни ҳақорат ҳисобламанглар”.

Мукофот бериладиган тантанада Швеция академияси аъзоси Андерс Эстерлинг: “Албатта бу рад жавоби мукофотнинг аҳамиятини туширмайди, биз эса лауреатга Нобель мукофотини топшириш маросими бўлмаётгани учун афсус билдирамиз, холос”, деди. Пастернак имзо чеккан хатда шоирнинг Ватанида қолишига рухсат берилишига умид билдирилади. “Ватанни ташлаб кетиш мен учун ўлим билан баробар”, деб ёзади Пастернак, – Мен Россияда туғилдим, ҳаётим ва ишим билан унга боғланганман”.