“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

«ОШ ДАМЛАШНИ ЎРГАНАМАН!»

Юлия ФИНКЕРНАГЕЛ,

Олмон адибаси,

киносценарист

«ОШ ДАМЛАШНИ ЎРГАНАМАН!»

— Мен меҳмондўст ва дилкаш ўзбекистонликларни Янги – 2016 йил билан чин дилдан қутлайман. Уларга янги йил бахт, хурсандчилик ва оиласи даврасида бўлишларини ҳамда барчамизга мустаҳкам эътиқод, қайси юртда яшашимиздан қатъий назар, тинчлик ва хотиржамлик тилайман.

Янги йил куни оиламиз билан яқин дўстларимизни кўриб келдик. Уларнинг Австрия ҳудудига қарашли Альп тоғлари қўйнида жойлашган кичиккина тоғ хужраси бор. Табиат билан бир бутунликни, уйғунликни ўша ерда юрак-юрагимдан ҳис қиламан. Дўстларимиз ҳар йили Янги йилни ўша хужрада кутиб олишади ва бу йил бизни ҳам таклиф қилишди.

Яшил арчазорлар, оқ чойшаб ёпинган қоялар, онда-сонда кўриниб қоладиган жониворлар кайфиятни кўтаради, қорбўрон ўйнаймиз, чанғи учамиз. Кейин ариқдан муздек сув олиб, чой қайнатамиз. Тўғри, у ерда электр токи йўқ, шунинг учун бу ерда ўрнатилган генератор орқали ишлаб чиқариладиган электр токидан фойдаланилади.

Биз чанғи учиб келганимиздан сўнг генератор ёқилади ва иссиққина сувда душ қабул қиламиз, кейин ўтин қаланган шинамгина ёғоч печка олдида ўтириб, байрам кайфиятида сокин ва узоқ суҳбат қурдик.

Мен аслида ана шундай сокин турмуш тарзини жуда яхши кўраман ва негадир ҳамиша табиатга интиламан. Қачонки, урбанлашган кўп қаватли уйлар, машиналар ва оломонга тўла кўчаларни тарк этиб, сокин табиат бағрида вақтни ўтказсам, дилим яйрайди.

Мен Янги йилни орзумдагидай кутиб олдим. Биз ўша куни қор бўйлаб сайрга чиқдик, халқаро тоғ-чанғи курорти бўлмиш Кицбюэльда чанғи учдик. Табиат, сервиқор чўққилар билан уйғунлашиб, бир бутун бўлиб, шаҳар билан боғлиқ барча ортиқча ташвишларни, ҳатто чўнтагимдан тушмайдиган қўл телефонимни ҳам унутдим.

Мен Марказий Осиёга қилган сафаримда кўпроқ Ўзбекистон бўйлаб саёҳатимизни эслайман ва бу ерда, айниқса, ўзбек миллий таоми — паловни ёқтириб қолдим. Паловга қизиқишим шунчалик бўлдики, интернетдан уни тайёрлашнинг бир қанча рецептларини излаб топдим. Ош пиширишга ҳамма масаллиқ тайёр, лекин менга етишмаётган нарса – бу ўзбекча қозон. Эндиги ниятим — қозон сотиб олиш. Кейинги Янги йилда эса ана шу қозонда барча дўстларимга ўзбекча «Устоз оши» ёки «Амир оши»ни дамлаб бермоқчиман.

Ойбек ОСТОНОВ