“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Ҳеч қайси мамлакатда кўрмаганман

Бизнинг меҳмон

Ҳеч қайси мамлакатда кўрмаганман

Ёз фаслининг сўнгги ойида Ўзбекистонда анча йиллардан буён илк бор йирик адабий анжуман – “Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкентдаги биносига кирганингизда ақл бовар қилмайдиган ҳодисага дуч келасиз: бу – бино эмас, шинам кабинетлар, конференция заллари ва бошқа зарур хоналарга эга бўлган янги, муҳташам ҳақиқий сарой. Бу ерда бир қатор адабий нашрларнинг таҳририятлари ҳам жойлашган.

Хиёбон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ барпо этилган.

Мен ижод аҳлига қаратилаётган бундай эътиборни ҳеч қайси мамлакатда кўрмаганман.

Ўйлайманки, нафақат биз, моск­ва­лик меҳмонлар, балки бошқа мамлакатлардан келган, жумладан, украиналик вакиллар ҳам Ўзбекистон Президентининг Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қабул қилган қарорларини яхши китобдек завқ билан кўз узмасдан ўқишди, қалбларида эътироф ва ҳавас туйғулари уйғонди.

Бизнинг мураккаб, глобаллашув­нинг бешафқат қутқуси авж олган давримизда ёзувчи ва бадиий сўзнинг даражасини тенглаштириб бўлмайдиган чўққига кўтарган замондош­ларимизга тасаннолар бўлсин.

Халқаро конференция иштирокчилари билан қилинган суҳбатлар, уларнинг дил сўзлари турли газеталар ва сизнинг “Китоб дунёси” газетасида чоп этилаётганидан хурсандман.

Оксана СУДЬИНА