“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

БИР ТИЛДА СЎЗЛАШГАНДЕК...

Мансура ҲАЙДАР,

Ҳиндистондаги Бобур Халқаро фонди раиси

— Ўзбекистон менга жуда ҳам ёқади. Айниқса, одамларини қадрлайман. Бундайин меҳмондўст халқнинг иззат-икромидан кўнглим тоғдай кўтарилади. Юртингизга нисбатан яқинликни туяман. Бундай меҳр маданиятларимизнинг муштараклигидандир, деб ўйлайман. Шарққа хос қарашлар миллатларимизни бирлаштириб туради. Гўё бир тилда сўзлашаётганга ўхшаймиз. Ахир икки халқнинг юрагидан чиқадиган сўзларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшайди. Уларни ҳинд ҳам, ўзбек ҳам бир хилда англайди.

Қолаверса, адабиётимизда ҳам уйғунликни сезаман. Шундан бўлса керакки, ўзбек ёшлари «Маҳобхарата», «Рамаяна» сингари халқ эпослари, Мирзо Ғолиб, Робиндранат Тагор, Кришан Чандар сингари ижодкорларнинг ижодидан хабардор бўлганидай, ҳинд ёшлари «Алпомиш» достони, Алишер Навоий, Мирзо Бобур шеъриятидан яхши хабардор.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди эса алоҳида эҳтиромга лойиқ. Унинг жаҳон маданияти ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, ҳинд халқи Бобурийлар сулоласининг Ҳиндистонда оширган бунёдкорлик ишларини алоҳида қадрлайди.

 

Шаҳноза РАҲМОНОВА ёзиб олди