“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

"БОБУРНОМА"НИ ЯПОНИЯДА СЕВИБ ЎҚИШАДИ

Нобуаки ИТО,

Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси: 

 

— Ўзбек адабиёти ҳақида Японияда кенг тасаввур йўқ эди, бироқ 90-йиллар ўрталарида таниқли олим, Киото университетининг фахрий профессори жаноб Эйжи Мано биринчи марта "Бобурнома"ни япон тилига ўгирди, мазкур асарни мамлакатимизда, айниқса аҳолининг зиёли қатлами орасида кўплар севиб ўқийди. Ўзаро адабий муносабатларга келсак, халқларимиз орасида баъзи ўхшашликларга дуч келишимиз мумкин, бу шундан иборатки, ҳар иккала халқ ҳам аксарият мумтоз асарлардан машҳур ибораларни иқтибос қилиб олади. Бу эса, менинг назаримда, бизлар авлоддан-авлодга ўтиб келаётган буюк адабиётларга алоҳида ҳурматимиздан гувоҳлик беради.

Нафақат Японияда, балки бутун дунёда япон ёзувчилари орасида жаноб Харуки Мураками айниқса шуҳрат қозонган. Унинг асарлари, масалан, "Кафка пляжда" ёки "Норвег армони" китоблари жаҳоннинг 30 дан ортиқ тилларига таржима қилинган.

Шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда японияликларнинг (айниқса ёшларнинг) мутолаага муносабати тубдан ўзгармоқда. Назаримда аҳолининг ёш қатлами ўзларининг бўш вақтларини китоб ўрнига компьютер олдида ўтиришни афзал билади. Тўғри, мутолаага муккадан кетишдан кўра интернет ёрдамида саволларга анча осон ва тез жавоб топиш мумкин, аммо айни вақтда бизга ҳаёт учун теран ва муҳим жавоблар, йўл-йўриқлар олиш имконияти тақдим этувчи буюк адабий меросга қайтиш одат ва анъаналари шаклланмоқда. 2017 йилда Япония ва Ўзбекистон иккала мамлакат ўртасида дипломатик муносабат ўрнатилганлигининг 25 йиллиги нишонланади ва шунинг асносида Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси мазкур юбилейга атаб турли маданий тадбирларни режалаштирмоқда. Умид қиламизки, бу барча тадбирлар маданият соҳасида, шу жумладан адабиёт соҳасида халқларимиз ўртасида икки томонлама алоқаларни бундан кейин ҳам ривожлантириш ва мустаҳкамлаш имконини беради.

 

Шавкат ОДИЛЖОН ёзиб олди