“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

“ЎЗБЕК ХАЛҚИДАН КЎП НАРСА ЎРГАНАЯПМАН...”

Вон Таи Сеол,

кореялик ўқитувчи:

“ЎЗБЕК ХАЛҚИДАН КЎП НАРСА
ЎРГАНАЯПМАН...”

Биз таълим олаётган олийгоҳ Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари универститети бўлганлиги сабаб, аксарият устозлар нуфузли давлатлардан келган профессорлардир. Хусусан, халқаро журналистика факультетида  ҳам кореалик
педагог дарс беради. Доим кўрганимда
Ўзбекистонга келиб фаолият олиб боришининг сабабини сўраб билгим келарди. Бир сафар ўзимни қизиқтирган саволлар билан юзлангандим. У билан суҳбатлашиб   ўзбек эканлигимдан яна бир бор фахрланиб кетдим.

Менга илк бор чет эл олийгоҳида дарс беришимни айтишганида, Вьетнам давлатини танлагандим. Юртингиз ҳақида илиқ фикрларни эшитган бўлсам-да, ҳали ташриф буюрмагандим. Яширмайман, аввалига қалбимда бироз ҳадик бор эди. Бегона давлатда нотаниш одамлар билан тил топишишим қийин кечса керак, дея хавотирда эдим.  КОICA (korean International Corparation agency) ташкилотининг маслаҳати билан мамлакатингизга келдим. Аммо, келган кунимданоқ меҳрибон, оқкўнгил одамларингиз билан чиқишиб кетдим, ётсирашни ҳам унутиб қўйдим. Ўзбекистон жуда гўзал ва бетакрор давлатлигига гувоҳ бўлдим. Мени айнан шу диёрга юборишгани учун КОIСА ташкилотидан миннатдорман.

Ўзбек адабиёти ҳақида билмаган, ўқимаган одам бўлмаса керак, менимча. Адабиётингиз жуда бой ва кўнгилга яқин. Қанча кўп ўқиса, шунча маънавий етук, баркамол бўлиб тарбияланади инсон. Айниқса, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Алишер Навоий бутун жаҳон адабиётига асарлари билан ўз ҳиссасини қўшган. Том маънода мен ўзбекларга ҳавас қиламан. Сизларнинг яна бир ютуғингиз шундаки, Навоий ва Бобурни ўз она тилида ўқиш бахтига муяссарсиз. Уларнинг авлоди эканлигингиздан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди. Биз эса таржима асосида ўқиймиз ва шунда ҳам бошимиз кўкка етади. Мен ва менинг юртдошларим ўзбек адабиётини ҳурмат қилиш билан бир қаторда севиб ўқишади.

Ўзбекистонга келганимга икки йил бўлди. Шундан буён Тошкент шаҳрида яшайман. Жуда кўп жойларини биламан. (тошкентлик бўлиб кетдим, десам ҳам бўлади) Самарқанд, Бухоро каби тарихий ёдгорликларга бой шаҳарлар ҳақида эшитганман, лекин кўрмаган эдим. Ҳамкасб дўстларимиз билан илк бор Самарқанд шаҳрига бордим ва у ердаги меъморий обидалар мени ўзига жалб қилди. Улардан мени яна  қайта меҳмондўст, афсонавий ва гўзал шаҳарга қайта  олиб боришларини илтимос қилдим. Кейинги сафар эса Афросиёб тезюрар поездида бордик. Хизмат кўрсатадиган ҳодимларнинг ҳам муомаласи жуда яхши. Бундан ташқари Бухоро шаҳрига ҳам саёҳат уюштирдик, кўҳна миноралар юртингизнинг нақадар улкан тарихга эга эканлигидан дарак беради.

Дарслар мобайнида гувоҳи бўлдимки, ўзбек талабалари жуда билимга чанқоқ. Айниқса тил ўрганишга бўлган қизиқишини, очиғи, кореалик талабаларидан ҳам юқори баҳолайман. Улар олдига катта мақсадларни  қўйишган, ўз устида кўп ишлайди, вазифаларга масъулият билан қарайди, ҳатто дарсдан кейин ҳам ёнимга келишади. Инглиз тилида  берган саволларимга тўлиқ ва равон жавоб беришади. Яқинда олийгоҳингизга Кореа университети талабалари келганидан ҳабарингиз бор. Мен уларга Ўзбекистон ёшлари ҳақида кўп гапирганман. Ўзлари гувоҳи бўлишдики, ўзбек талабалари ҳақиқатдан ҳам интилувчан ёшлар. Шунинг учун  юртингиз билан ҳамкорлик қиламиз ва талабаларни Кореага таълим олиш учун юборишни бу йилги режага киритганмиз. Йил сайин  алоқалар мустаҳкамланиб боради. Ишонч билан айтаманки, бу икки давлат истиқболи учун фойдали.

Ўзбек талабалари ва  самимий ўзбек халқидан кўп нарса ўрганаман. Улар билан ишлаш мароқли. 

ЎзДЖТУ талабалари Темур ЭШҚУВВАТОВ ва

Шоҳсанам НИШОНОВА  ёзиб олди.