“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎҚИШНИ ОРЗУ ҚИЛАМАН

Юлия СЕРБИНОВИЧ,

Молдова Давлат
университетининг Халқаро муносабатлар факультети

Талабаси

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎҚИШНИ ОРЗУ ҚИЛАМАН

Ўзбекистон деган номга илк маротаба дунё харитасидан кўз югуртирганимда дуч келганман. Географиядан сабоқ берадиган ўқитувчимиздан бу юртнинг гўзал ва бетакрор табиати ҳақида эшитиб, қуёшли ўлкага қизиқиш уйғонган. Тарих дарсларида эса буюк аждодларингиз: Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур, Мирзо Улуғбек каби сиймолари билан танишув қалбимда Ўзбекистонга бориш орзусини алангалатди.

Юртингизга бўлган ғойибона муҳаббатим сабаб мамлакатингиз тарихи, кўҳна ва нав­қирон шаҳарлари, халқингизнинг маданияти, урф-одатларини ўрганишга ҳаракат қилдим. Аждодларингизнинг буюк, жасур, ватанпарвар, бунёдкор шахслар бўлганлигини ўқиб, билиб ҳайратландим ва таъсирландим. Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз сингари тарихий шаҳарларга бориш, айниқса, Регистонни ўз кўзим билан кўриш иштиёқидаман.

2016 йилда БМТ томонидан ўтказилган «Many languages — one world» халқаро эсселар танловида қатнашдим. Мазкур кўрик туфайли бир қанча ўзбек ёшлари билан танишиш бахтига муяссар бўлдим. Улар билан узоқ суҳбатлашиш, туғилиб ўсган диёри ҳақида ўзларининг тилидан эшитиш жуда мароқли экан. Ўзбекистонлик ёшларнинг зукколигидан қувондим ва улардан кўп нарса ўргандим.

Энди кўнглимга нафақат Ўзбекистонга бориш, балки ўқишни тукканман.