“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Кордула Шулце, Мюнстер Университети (Германия)

Дунё ҳамжамияти ҳавас қиладиган мамлакат

Ўзбекистон менга жуда ёқади. Унинг табиати ва бетакрор иқлими, айниқса, меҳмондўст халқини яхши кўраман. Охирги марта Ўзбекистонга жорий йилнинг март ойида келгандим.

Бу сафарги ташрифимиз эса жуда ҳам қайғули ва унутилмас вақтга тўғри келди. Ўзбекистонликлар ўзининг азиз Президентидан айрилишдек оғир мусибатни бошдан кечираётганига гувоҳ бўлиб турибман. Ўзбекистон Миллий Университетининг бош биносида Президентнинг портрети пойига гулчамбарлар қўйилганлигини кўрдим. Мен ҳам ўз ҳурматимни билдирдим.

Халқ оғир кунларни бошидан кечиряпти. Муҳтарам Президентнинг вафоти ҳаммани қай­ғуга солган. Ўзбек халқининг юрт раҳнамосига бўлган юксак эҳтиромидан таъсирландим. Ҳамкасбларим ва талаба шогирдларим номидан Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлигимни изҳор этаман.

Яқин кунларда ҳамкасбим Наталия Тян билан Самарқандга боришни у ерда Президентингиз қабрини зиёрат қилишни ният қилдим.

Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Мюнстер университети ўртасидаги ўзаро илмий ҳамкорлик 2001 йилда йўлга қўйилган. Ўзбекистон Миллий Университети мунтазам тарзда бир ўқув йили давомида икки марта Германиядан магистрларни таклиф қилади. Улар университет қошидаги академик лицейда амалиёт ўтайдилар. Сўнгги йиллар мобайнида университетлар ўртасида тўрт марта халқаро конференциялар бўлиб ўтди.

Немис ёшларининг Ўзбекистонда ва ўз навбатида ўзбекис­тонлик талабаларнинг Германияда таҳсил олиши икки халқ ўртасидаги дўстлик ва меҳр ришталарини мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон – дунё ҳамжамияти ҳавас қиладиган тинч мамлакат. Ўзбек халқи ана шу тинчлик ва барқарорликни Президент Ислом Каримов фаолияти билан боғлайди. Хусусан, ўзим гувоҳи бўлган таълим тизимидаги улкан ислоҳотлардан бошқалар ҳам ўрнак олса арзийди. Ана шу жиҳатдан биз сизга ҳавас қиламиз. Тинчлигингизга кўз тегмасин!

 

Наримон Элчибеков ёзиб олди.