“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Зарина КАНУКОВА, Шоира, драматург, “Горянка” газетаси Бош муҳаррири, Россия Федерацияси Қабардин- Болқор Республикаси, Нальчик шаҳри:

 

“ЎЗБЕК ЁШЛАРИНИНГ АҚЛ-ЗАКОВАТИ ДУНЁ САРҲАДЛАРИНИ ЗАБТ ЭТАВЕРСИН!”

— “Китоб дунёси” газетаси халқларимиз орасидаги дўстлик ҳамда адабий ҳамкорлик бардавомлигига, бизни бирлаштириб турувчи қадриятларни янада чуқурроқ англашга хизмат қилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, газетангиз орқали ўзбек халқини мустақиллик байрами билан муборакбод этаман. Мамлакатингиз осмонида порлаб турган тинчлик қуёши ҳеч қачон сўнмасин! Бугун ОАВ орқали Ўзбекистон ёшларининг қатъиятини ва интилишини кузатиб боряпман. Тўғриси, уларга ҳавасим келади. Ўзбек ёшларининг ақл-заковати дунё сарҳадларини забт этаверсин!