“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Андрей ДЕМЕНТЬЕВ, рус шоири:

 

“Улкан ва абадий маънавиятга эга халқ!”

— Газетангиз орқали мен билан алоқада бўлиб турганлигингиз ва ижодимга ҳурмату эътибор билан қараб эътироф этганингиз учун миннатдорман. Улкан ва абадий маънавиятга эга ўзбек халқининг адабиётни севиши шак-шубҳасиз. Менинг қалбим хотираларида Ўзбекистон билан боғлиқ манзаралар ҳамиша нурланиб туради.

Ҳозир Кавказда дам оляпман, аниқроғи, соғлигимни тиклаяпман. Телефон орқали бўлса-да, қадрдон ўзбекистонликларни Мустақиллик байрами ва ушбу шодиёнанинг 25 йиллиги билан чин дилдан қутлайман!

Меҳмондўст, оқибати юксак халқингизга ҳамиша тинчлик ва осойишталик ёр бўлсин!