“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Герд-Рюдигер ВЕГМАРХАУС, Ўзбекистондаги Германия элчихонасига қарашли Германия академик алмашинуви бўлими бошлиғи:

 

“БУГУНГИ ЁШЛАРГА ҲАВАСИМ КЕЛАДИ...”

— Мен Ўзбекистондаги Миллий Университетнинг Хорижий филология факулътети Немис филологияси кафедрасида талабаларга Германия ўлкашунослиги фанидан тўрт йилдан буён дарс бериб келмоқдаман. Оилалиман, икки нафар қизим бор. Тўнғич қизим ишлайди, кенжаси эса ҳозирда ўқишини тамомламоқда.

Мен Германиянинг Берлин шаҳрида туғилиб ўсганман. Ўша даврларда Берлин шаҳри иккига: шарқий ва ғарбий Берлинга бўлинган эди. Бизга ўша пайтларда яшаш бироз оғир кечган. 1973 йилда мактабни битириб, университетга ўқишга кирганман. Ўша пайтларда биз фақат телевизор кўриб, радио тинглардик, интернет эса йўқ. Узоқдаги дўстлар билан хат орқали хабарлашиб турадик, холос. Ҳозирчи, замонавий алоқа воситалари орқали Viber, Telegramm, WhatsАpp шунга ўхшаш воситалар орқали электрон китобларни интернетдан олиб ўқиш мумкин. Шунинг учун ҳам бугунги ёшларга ҳавасим келади.

Европада ҳозир иш топиш масаласи муаммога айланиб бормоқда. Иқтидорли ёшлар жуда ҳам кўп. Улар ўз орзуларига эришиш учун оиладан кўра карьерани устун қўймоқда. Ўзбекистонда ҳам иқтидорли ёшлар кўп. Мен дарс бераётган факультетдаги талаба қизлар кўпроқ оилани устун кўради. Ўзбек ва немис ёшларининг фарқини ана шу жиҳатда ҳам кўриш мумкин.

Наримон ЭЛЧИБЕКОВ ёзиб олди