“Kitob dunyosi” –
маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий газета.
2012 йил 26 январда қайта рўйхатдан ўтган.

Муассис:
“Tafakkur bulog‘i” масъулияти чекланган жамияти

Барча ҳуқуқлар қонунлар билан ҳимояланган. Сайт маълумотларидан фойдаланилганда манба кўрсатилиши шарт.

Марко AБATE, Италиянинг Pisa университети профессори:

“ЎЗБЕКОНА ТАЖРИБАНИ

ИТАЛИЯДА

ҚЎЛЛАЙМАН”

— Кўпгина давлатларнинг таълим тизимини бир-бири билан таққослаб, ижобий жиҳатларини ўрганиб боришга ҳаракат қиламан. Тўғрисини айтганда, мамлакатингиздаги таълим жараёнига ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. Юртингизда мавжуд олий таълим муассасаларидаги ўқитиш тизими Италия ва Европа университетларидаги таълим жараёнларидан асло қолишмайди.

Сафарим давомида Ўзбекистонда таълим тизимида олиб борилган улкан ислоҳотлар натижалари билан танишдим. Бошланғич, ўрта ва олий таълимда йўлга қўйилган тизим халқаро стандартларга мос келади. Шунингдек, юртингизда миллий таълим тизимида мавжуд “Устоз-шогирд” анъанасини юксак баҳолайман. Ўз юртимга қайтгач, бу анъанани ўзбекона тажриба сифатида қўллашни йўлга қўймоқчиман. Бунинг ижобий самарасини эса Ўзбекистон мисолида кўриб турибман.